close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Фаластин, Хамас ва нафақат улар ҳақида

Фаластиндан келган янгиликларни сайт учун жорий режимда ёритишни бошлашдан олдин, биз бир қатор муҳим тушунтиришларни амалга оширишимиз керак. Биз уларнинг маълум бир қисмига ўқувчиларнинг аксарияти қўшилиши, бошқа бир қисмига камчилик қўшилиши, яна бир қисми эса кўпчиликка ёқмаслигини жуда яхши тушунамиз. Лекин шунга қарамай, буни ёзиш керак бўлади, чунки ўтган кунларга қараганда, биздан бошқа ҳеч ким буни айтмайди. Бу эса шуни англатадики, биз буни ўзимизни ўтга-чўққа урган ҳолда қилишимиз керак.

Фаластиндан келган янгиликларни сайт учун жорий режимда ёритишни бошлашдан олдин, биз бир қатор муҳим тушунтиришларни амалга оширишимиз керак. Биз уларнинг маълум бир қисмига ўқувчиларнинг аксарияти қўшилиши, бошқа бир қисмига камчилик қўшилиши, яна бир қисми эса кўпчиликка ёқмаслигини жуда яхши тушунамиз. Лекин шунга қарамай, буни ёзиш керак бўлади, чунки ўтган кунларга қараганда, биздан бошқа ҳеч ким буни айтмайди. Бу эса шуни англатадики, биз буни ўзимизни ўтга-чўққа урган ҳолда қилишимиз керак.
Келинг, ҳаммаси ҳақида тартиб билан тушунтирамиз.
1. Бўлаётган воқеаларнинг узоқ муддатли сабаби Исроилнинг Фаластинни босиб олиши ва Исроил ҳукуматининг Фаластин муаммосини халқаро ҳамжамият томонидан, жумладан, БМТ Бош Ассамблеяси резолюциялари томонидан белгиланган асосда сиёсий ечимга қарши чиқишидир. Яъни, икки халқ учун икки давлат яратиш, ноқонуний аҳоли пунктлари қурилишини тўхтатиш ва мавжудларини йўқ қилиш, қочқинларни қайтариш ва ушбу қарорларда кўрсатилган бошқа нарсалар.
Йиллар давомида Исроил расмийлари бунинг тескарисини қилмоқда, жумладан, ноқонуний аҳоли пунктлари қурилишини кенгайтирмоқда. Нетаняху партияси ҳукмронлиги даврида эса, улар буни Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларида жазо рейдлари сонининг кўпайиши билан амалга оширадилар. Бу рейдларда ХАМАС ҳужуми куни ҳалок бўлган исроилликлардан кўра кўпроқ фаластинликлар ҳалок бўлади, аммо бу бирданига содир бўлмай, маълум вақт давомида рўй беради, оммавий ахборот воситаларининг эътиборини тортмайди, дунёнинг эса бу билан бир пуллик иши йўқ. Бироқ, айнан шу нарса давом этаётган зўравонлик авж олишининг тизимли сабабига айланган ва бу муаммога тизимли ечим топилмагунча, янги бундай ўзгаришларга олиб келади.
Шундай экан, мусулмонларнинг ХАМАС ва унинг ҳаракатларига қандай муносабатда бўлишидан қатъи назар, Фаластин муаммосининг замирида биз ҳаммамиз бир бўлиб, унинг адолатли ҳал этилишини ва Фаластин халқи томонидан пойтахти (шарқий) Қуддус бўлган ўз давлатига бўлиш ҳуқуқини рўёбга чиқаришини талаб қилишимиз керак.
2. Агар ҳозир содир бўлаётган воқеаларнинг сабаби ҳақида аниқроқ гапирадиган бўлсак, яҳудийлар ва араблар ўртасидаги муносабатларнинг умумий даражасидан тўғридан-тўғри ҳозир ҳаракат қилаётган кучлар, уларнинг мақсади ва манфаатларини кўриб чиқишга ўтишга тўғри келади. Бу ерда биз, қанчалик ғалати бўлмасин, бу уруш бир қарашда бир-бирига қарама-қарши бўлганларнинг манфаатларига жавоб беришини кўрамиз.
Бир томондан, оммавий намойишларга чиққан яҳудийларнинг деярли ярми қарши бўлган Нетаняху ва унинг иттифоқчилари учун бу халқни атрофига тўплаш ва ҳокимиятда қолиш учун имкониятдир.
Бошқа томондан, ХАМАС учун бу Исроил ва Саудия Арабистони каби араб давлатлари ўртасидаги яқинлашишга тўсқинлик қилиб, юқорида қолиш учун бир хил имкониятдир.
Бу ерда савол туғилиши мумкин: бу ҳолда бир нарса бошқасига зид эмасми? Ахир, агар ХАМАС Исроилнинг араб дунёси билан муносабатларини нормаллаштиришни бузмоқчи бўлса, Нетаняху манфаатларига уруш эмас, балки бу нормаллашув мос эканда? Йўқ, бу зид эмас, чунки Нетаняху ва унинг иттифоқчилари Исроил давлати устидан назорат ўрнатишга ҳаракат қилмоқда, аммо ҳозирча Нетаняхуга тенг эмас. Араб дунёси билан муносабатларни нормаллаштириш Исроилнинг давлат сифатидаги узоқ муддатли манфаатларидир, бу Нетаняхунинг ҳокимиятда сақланиб қолишига кафолат бермайди, аксинча, у ўзининг бутун сиёсати ва карьерасини кескинлашув ва урушга асосланган ҳолда амалга оширади.
Шунинг учун, қанчалик ғалати бўлмасин, Нетаняху гуруҳи ва ХАМАСнинг манфаатлари бу ерда мос келади. Бундан ҳам муҳими, улар бошқа ўйинчи - иккаласи ҳам яқин муносабатларга эга бўлган Кремл манфаатларига мос келади. Кремл билан бирлашган жабҳани тақдим этаётган Эрон режимига ҳам.
Кремлга бу шуниси билан фойдали-ки, у Ғарбнинг эътиборини ва ресурсларини Украинадан чалғитиб, Кремлга қарши кучларнинг бирлигини бузишга имкон беради, буни ҳозир кўряпмиз ва бу ҳақида кейинроқ гаплашамиз. Эронга эса шуниси билан фойдали-ки, Яқин Шарқдани нормаллашув оқибатида уни яккалаб қўйишга имкон бермайди, аксинча, уларнинг ўзлари бу ҳақида қандай фикрда бўлишидан, буни хоҳлаши ёки ва хоҳламаслигидан қатъи назар, ХАМАСни қўллаб-қувватловчи барча мусулмонларнинг етакчиси сифатида мустаҳкамлайди.
3. Энди кўпчиликка ёқмаслиги мумкин бўлган қисм, лекин бу ҳақида ёзмасликнинг иложи йўқ.
3.1. Нега биз Озарбайжоннинг Иккинчи Қорабоғ урушидаги ва Учинчи бир кунлик урушдаги муваффақиятларига бунчалик эътибор қаратдик? Бу фақат халқимизнинг муҳим бир қисмининг муаммосига миллий ва минтақавий даражада эчим бўлгани учунгина эмас. Шунинг учун ҳам-ки, бу замонавий мусулмонлар учун бундай муаммоларни фақат куч билан эмас, балки ҳақиқий ва ақлли куч билан қандай ҳал қилиш кераклиги ҳақидаги жуда кам учрайдиган мисолдир. Бунга иқтисодий, кадрлар, ахборот нуқтаи-назаридан тайёрланиб, бир қатор халқаро платформалар қўллаб-қувватлашини таъминлаб, бунинг учун армия тузиб ва бундан ўз нарсаларига бошқа ҳеч қачон кетмайдиган тарзда келиш керак.
Бир кунлик урушда Озарбайжоннинг бу самарадорлигининг яна бир муҳим жиҳати максимал чидамлилик эди. Ҳа, аслида олганда уни барибир этник тозалашда айблашди, аммо ҳеч ким қирғинлар, геноцидлар ва ҳоказолар бўлганини айта олмади. Ҳаммаси шу сабаблики, Озарбайжон раҳбарияти ва армияси тинч аҳолининг уюшқоқ чиқиб кетишини таъминлади, полиция болаларга сув ва ширинликлар тарқатди, журналистлар эса Озарбайжон давлати кафолати остида қолишни таклиф қилиб, унинг вакилларидан хушмуомалалик билан интервью олдилар. Ҳатто қўлларига минглаб озарбайжонликларнинг қони тўкилган айирмачиларнинг етакчилари ҳам жуда тўғри «қадоқланиб», халққа соғ-саломат кўрсатилди ва улардан протокол бўйича кўрсатмалар олинди.
ХАМАСнинг ўз амалиётини худди шундай тарзда амалга оширишига ким тўсқинлик қилди? Агар ХАМАС зобитлари тинч аҳоли ва уларнинг қўлига тушган маҳбусларга нисбатан тўғри муносабатда бўлганида, дунёнинг муносабати яланғоч жасадларни мотоциклларда олиб кетилаётган, ечинтирилган аёллар, маҳбуслар ва гаровга олинганларнинг оммавий хўрланиши тасвирлари интернетга юкланган ҳозиргидек ҳолатда ҳам шундай бўлармиди? Кимдир улар ўзларини тия олмадилар ва Исроил хавфсизлик кучларининг зўравонликлари ва ҳақоратлари учун қасос олдилар, дейди. Аммо бу мантиққа кўра, Озарбайжон қўшинлари қирғин қилишлари керак эди, чунки уларда ҳам қасос олиш учун асос бор эди. Бироқ, жиддий давлат сиёсий кучи билан стихияли, назоратсиз зўравонлик ўртасидаги фарқ айнан шу ерда намоён бўлади.
Хўш, бу вазиятнинг асосий фарқи шундаки, Озарбайжон киришга ва қайтиб кетмасликка узоқ вақт тайёрланмоқда. ХАМАС кўпчилик учун ҳайратланарли тарзда кириб келди, аммо унинг учун энг яхши ҳолатда у охир-оқибат ютган нарсасини қўлдан чиқариши ва энг ёмон ҳолатда бор нарсасини йўқотишига шубҳа қиладиган одам кам.
Ва бу ўринда шуни таъкидламасдан иложимиз йўқки, ўтган ўн йилликлар давомида ҳарбий-сиёсий муаммоларни самарали ҳал этиш мисоллари араб гуруҳлари томонидан эмас, балки туркий халқлар ва (афсуски) шиа форслар томонидан кўрсатилди. Туркийлар - Кипр уруши пайтида, кейин Туркиянинг Сурия ва Ливиядаги операциялари пайтида ва ниҳоят, охирги икки Қорабоғ уруши пайтида. Шиа форслар, биз уларга қандай муносабатда бўлишимиздан қатъий назар, армия ва разведка хизматларига, атом дастурига эга жиддий давлат қуришга муваффақ бўлишди, Ливандаги шиа прокси Ҳизбуллоҳи ва Ғазодаги сунний прокси ХАМАС орқали мустаҳкам ўрин олишди, бу орқали, ҳатто уларга тоқат қила олмайдиганларни ҳам мунтазам равишда ўз ноғорасига ўйнашга мажбур қилади.
Аммо араб дунёсидаги жиҳод гуруҳлари ёки уларнинг араб бўлмаган мамлакатлардаги бўлимлари фаолияти билан боғлиқ бўлган барча нарса замонавий жаргондан фойдаланган ҳолда "эпик фейл"дир. Ва асосан у жуда жозибали ва ажойиб иш қилиш, мусулмонларни ҳис-туйғулар ёрдамида қўллаб-қувватлашга сафарбар қилиш, зўравонлик, жумладан, тинч мусулмон аҳолига қарши норозилик билдириш тамойили асосида ишлайди. 11 сентябрь хуружларида ҳам шундай бўлган, ИШИД блиц-кригида ҳам шундай бўлган ва эҳтимол бу ҳозир Фаластинда содир бўлиши мумкин.
3.2. Лекин энг ачинарлиси бу гуруҳларнинг ёндашуви ҳам эмас. Охир оқибат, улар ўзларининг аниқ муаммоларини ҳал қилишади - ХАМАС ҳам, Эрон ҳам нима қилаётгани ва нима учун қилаётганини жуда яхши тушунишади.
Афсуски, Россия босиб олган мусулмонлар ёки унинг ишғолига қаршилик кўрсатаётган, бу икки кун ичида ҳис-туйғулари туфайли ўз мақсад ва вазифаларини, уларнинг иттифоқчилари ва уларнинг рақиблари ким эканликларини ва бу вазиятда ХАМАС қандай ўрин эгаллашини унутиб қўйган давлатлар орасидан ўз-ўзидан пайдо бўлган мухлислари ҳақида бундай деб бўлмайди.
Ва бу ерда биз, афсуски, мулоқот доирамиз муҳим қисмининг реакциялари вақти-вақти билан ўзгармаслигини кўрамиз. Кимдир "Аллоҳу Акбар" деб ҳайқириб, кўркам шиорни ўртага қўйиши кифоя, ҳар қандай ўйинни оқлаб, "нега бундай қиляпдилар?", "оқибати нима бўлади?" деган саволларни бермай, унинг орқасидан югуришга тайёр бўладиганлар кўп. Улар кеча, ўтган куни ва ундан олдинги кунга ўхшаш ҳолатларда бўлгани каби бўлади, чунки бу ёндашув билан, принципиал жиҳатдан, улар бошқача бўлиши мумкин эмасди ва бўла олмайди ҳам.
Исроилни қўллаб-қувватлаган кечаги иттифоқчиларга: "Мунофиқлар!", "Улар ўзларининг асл қиёфасини ошкор қилдилар!", "Биз уларни иттифоқчи ва деб ўйлагандик, улар эса…!", "Биз улар билан енди муомала қилмаймиз!" деган аянчли шиорлар кўринишидаги бундай мухлисларнинг ҳаддан ташқари инфантилизмини алоҳида таъкидлаб ўтмасак бўлмайди.
Дарҳақиқат, булар қандайдир болалар дунёсида яшайдиган одамлардир, улар "яхши" одамлар ҳамма нарсада худди улар каби ўйлашлари ва ҳис қилишлари, ҳамма нарсада улар билан рози бўлишлари ва улар билан барча муаммоларга бир хил қарашлари керак, агар бундай бўлмаса, улар аллақачон "ёмон" деб тасаввур қилади. Улар дунё мураккаб эканлигини, бирон нарсада иттифоқчилар ва ҳамфикрлар бир-биридан фарқ қилиши мумкинлигини, кечагина умид қилганларга лаънат ёғдириш ўрнига бу тафовутларнинг сабаблари ва мантиқини тушунишга ҳаракат қилишлари кераклигини тушунишмайди.
Ва бу борада ҳатто ХАМАС ҳам улардан бир неча бош устундир, Эронни айтмаса ҳам бўлади. Чунки бу одамлар ўзларига керак бўлган нарсани қилишади, ўзлари кириши керак бўлган иттифоқларга киришади ва бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламайдилар. Кечагина Украина ёрдами билан Кавказни Россиядан озод қилмоқчи бўлганлар ва бугун аллақачон унга момақалдироқ ва чақмоқ чақаётганлар ёки Исроилга ҳамдардлик билдирган шериклари билан муносабатларни узишга яқин турганлар нима ҳақида ўйлайдилар? Сизнингча, ХАМАС бутун Фаластинни озод қилса ҳам (албатта, бундай бўлмайди) уларнинг ўрнини эгаллайдими? Йўқ, ХАМАС яна Кремлга Путин қабулига келади ва керак бўлса Ислом-Россия иттифоқига тўсқинлик қилаётган ҳамма нарсани қоралайди.
Мусулмонлар сифатида биз фаластинликларнинг ўз давлатини яратиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашимиз ва муқаддас – Ал-Ақсони ҳимоя қилиш учун овоз беришимиз керак. Аммо бу биз Кремлнинг ХАМАСдаги дўстларини ҳамма нарсада қўллаб-қувватлашимиз, улар қилаётган ҳар қандай бемаъниликни оқлашимиз ва шу сабабли иттифоқчиларимиз билан муносабатларимизни узиб, устуворликларимизни қурбон қилишимиз керак дегани эмас.
Айнан шу сабабданки, Ақсо ва Фаластин масаласи Эрон томонидан манипуляция қилинган бир неча ноаниқ гуруҳларнинг эмас, «ета олмаган тақдирда ҳам ҳеч бўлмаса қизиб оламиз» тамойили бўйича ҳаракатлар эмас, балки узоқ масофада ўз самарасини кўрсатган кучлар томонидан ва унинг манфаатларида ҳал этиладиган бутун Умматнинг ишидир.
Туркия каби давлатлар тимсолида бу кучлар ҳозир нима кераклигини - гўшт майдалагични тўхтатиш ва халқаро воситачилар иштирокида ушбу муаммони жиддий сиёсий ҳал қилишни бошлаш кераклигини аниқ айтди.

Абу Муслим тайёрлади

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase