Одамларнинг очликдан энг оммавий ўлими: Россия Федерацияси Давлат Думасининг 2008 йил 15 апрелдаги махсус комиссияси хулосасига кўра, 1932-1933-йиллар давомида камида 7 миллион киши очдан ўлган.
Битта давлат идораси раҳбарларининг энг оммавий қирғин қилиниши. Тўрт йил ичида совет чегарачиларининг 17 та раҳбари отиб ўлдирилди: 1937 йилда – М.И.Розен, С.С.Филиппов, А.Х.Артузов, Я.К.Ольский, И.А.Воронцов; 1938 йилда – В.С.Корнев, З.Б.Кацнельсон, Н.М.Быстрых, Н.К.Кручинкин; 1940 йилда – М.П.Фриновский, Э.Э.Крафт.
Ўз ҳарбий раҳбарларининг энг оммавий қирғин қилиниши: урушгача бўлган йилларда бригада командири - маршал унвонига эга бўлган 540 ҳарбий қатағонларда ҳалок бўлди. Таққослаш учун: Улуғ Ватан уруши даврида бу унвондаги атиги 430 нафар зобит ҳалок бўлди ва вафот этди.
Олимлар ва муҳандисларнинг энг оммавий қирғин қилиниши: маълумки, фақат Москванинг ўзида 1937-1938 йилларда 140 та фан доктори ва профессорлар отиб ташланди; Фанлар академиясининг 200 нафар аъзоси қатағон қилинди; мудофаа саноатида машҳур "Катюша" конструкторлари И.Клейменов ва Г.Лангемак, «С» туридаги сув ости кемалари конструктори С.Турков, биринчи совет ўзи юрар артиллерия курилмалари конструктори П.Сячинтов, В-2 танк дизели конструктори К.Челпан, авиаконструктор К.Калинин ва бошқа кўплаб кишилар отиб ташланди.
1 йилнинг ичида давлат томонидан ўз фуқароларининг энг оммавий қирғин қилиниши: 1937-1938 йилларда 681 692 киши отиб ташланди.
Урушлар тарихида энг йирик қуршов: 1941 йилдаги Киев қуршовида 600 мингга яқин совет жангчилари қуршовга тушган.
Ташқи душманга энг йирик ҳудуднинг топширилиши: 1941-42 йилларда Брестдан Волгагача бўлган, 1 млн. 926 минг кв. км ҳудуд душманга топширилди.
Қамоқда сақлаш жойларида энг оммавий ўлим даражаси: 1942 йил ГУЛАГ лагерларида ўлим кўрсаткичи 25%ни ташкил қилган. Масалан, 1942 йил май ойида 28 642 маҳбус ўлган.
Урушда энг катта йўқотишлар: минимал ҳисоб-китобларга кўра, СССР урушда 26 миллион кишини йўқотган.
Совет атеистларининг жиноятларидан бир лавҳа (Сталинизм рекордлари)
Давлат органлари томонидан режалаштирилган қатағон кампанияси натижасида деҳқонларнинг энг оммавий қирғин қилиниши. Минимал ҳисоб-китобларга кўра, қулоқлаштириш давомида қатағонлардан, кўчириб келтирилганларнинг мажбурий меҳнат посёлкаларига етказиш ва бу ердаги ҳаёт чидаб бўлмас шароитлар оқибатида 300 мингдан 400 минг кишигача ҳалок бўлган, уларнинг кўпини болалар ташкил қилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тарих
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми