Шуле Юксел Шенлер 1938 йил Истанбулда туғилган. Мактабни 8-синфда тарк этишига тўғри келган бўлишига қарамай, у муваффақиятли ёзувчи, журналист ва ҳижобни қўллаб-қувватлайдиган фаоллардан бири бўлишга эришди. Бироқ у мусулмон аёллар кийиниши билан қизиқмаган вақтлар ҳам бўлган. Бунинг сабаби шундаки, Шенлер ўша пайтлар секуляризм илгари сурилган, аёллар ҳижоб билан расмий таълим олиш ва профессионал карьерадан бирини танлашга мажбур бўлган Туркияда туғилиб ўсган.
Шенлер оиласи дунёвий турмуш тарзи юритган, фақат акаси Озерни истисно қилган ҳолда. 20 ёшга тўлганида у диний йиғилишларга қатнай бошлади, лекин шу билан бир патда у ҳали ҳижобга қизиқмасди. Йиғилишларда унинг ташқи кўриниши ҳақида савол берганларида у «Агар сиз мени борлигимча қабул қилмасангиз, бу ерга бошқа келмайман» деб жавоб берарди.
1965 йил, 27 ёшга тўлганида, Шенлер намоз ўқиш ва рўмол ўрашни бошлади. Шу тариқа, Шенлер Туркияда ҳижоб ўрайдиган, мусулмонлар ва ҳижоб ҳақида фаол ёза бошлаган биринчи журналистга айланди.
1967 Туркия аёллар иттифоқи «Мусулмон аёллар рўмол ўраши шарт» деб ёзган мақоласи учун журналист аёлни судга берди.
60- ва 70-йилларда Шенлер Туркия бўйлаб саёҳат қилиб, маърузалар ўқишни бошлади, шундан кейин унинг кўпчилик тингловчилари рўмол ўрай бошлади. Бироқ унинг ҳаракатлари ҳукумат томонидан эътиборсиз қолдирилди.
1971 йил Анқара университети тил, тарих ва география факультетида бўлиб ўтган анжуманда ўша пайтлардаги мамлакат президенти Жевдет Сунай айтдики: «Кўчаларда боши ўралган аёллар сонининг ўсиши ортида турганлар жазоланади …»
Бунга жавобан Шенлер президентна «у Аллоҳ ва халқнинг олдида кечирим сўраши керак» деб ёзди.
Бундай баёнотдан кейин ҳукумат томонидан уни ҳибсга олишга ордер берилди. Бу вақтда журналист госпиталда эди ва шифокорлар унинг қочиб кетишига ёрдам беришди.
У сил касаллигига чалингуга қадар яшириниб юрди. Қочишга имкони бўлмаган ҳолда у полицияга таслим бўлди ва 9 ой муддатга Бурса қамоғига тиқилди. Оммавий норозилик намойишидан кейин президент Суней уни авф қилиш ва муддатидан олдин қўйиб юборишга қарор қилди, лекин соғлиғи заифлигига қарамай, Шенлер амнистиядан воз кечди ва тўлиқ муддатни қамоқда ўтказди.
Озод қилинганидан кейин, узоқ йиллар давомида у намойишкорона маърузалар ўқиш, китоб ва мақолалар ёзишда давом этди.
2019 йил 28 августда 8 ой стационарда даволанишдан сўнг Шуле Юксел Шенлер 81 ёшида бу дунёни тарки этди.
Аллоҳ таоло унга Жаннати-Фирдавсдан жой ато этсин!
Ҳижоб учун ҳибсга олинган Шуле Юксел Шенлер ким бўлган?
Туркияда ҳижобнинг тикланишида асосий шахслардан бири мусулмон журналист аёл Шуле Юксел Шенлер ҳисобланади. Исломни фаол ҳимоя қилиш бўйича фаолияти учун 9 ой қамоқда ўтиришига тўғри келган. Лекин бу ҳам фаол мусулмон аёлни тўхтатгани йўқ.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тарих
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш