close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бастрикин Россияда ниқабларни зудлик билан тақиқлаш зарурлигини эълон қилди

Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Халқаро ёшлар юридик форумида сўзлаган нутқида мамлакатда араб аёлларининг анъанавий бош кийими бўлган ниқаб кийишни тақиқлашга чақирди. Бу ҳақда РБC хабар тарқатди.

Форум иштирокчисининг юзни тўлиқ қоплайдиган диний кийимни тақиқлаш керакми, деган саволига Тергов қўмитаси раҳбари ижобий жавоб берди. “Сиз айтаётган нарсаларни тақиқловчи қонунни қабул қилиш Давлат Думасининг вазифасидир”, - деди Бастрикин ва мусулмон мамлакатларида ниқаб кийиш тақиқланганини қўшимча қилди. "Буларнинг барчасини зудлик билан тақиқлашимиз керак", деди у.

Бастрикин яқинда Доғистонда содир бўлган терактни, шунингдек, исломчилар томонидан Ростов-Дондаги тергов изоляторида гаровга олинганини эслади. “Агар биз одамларни бу ерга олиб келсак (менимча, бундай қилмаслик керак), биз уларнинг хатти-ҳаракатларини, жумладан, янги қонунлар қабул қилиш орқали ҳам тартибга солишимиз керак”, деди у.

Россияда ниқаб кийишни тақиқлаш ғоясини аввалроқ Россия Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш раҳбари Валерий Фадеев билдирган, уни Давлат Думаси депутати Михаил Матвеев қўллаб-қувватлаган. Шундан сўнг Россия жамиятида бу масала бўйича қизғин баҳс-мунозаралар авж олди. Ислом руҳонийларининг айрим вакиллари тақиққа қарши чиқишди. Шу тариқа, Москва вилоятининг Химки шаҳри мусулмонлар жамияти раиси Комил Маннаповнинг айтишича, ниқаб кийишга тақиқ жорий этилиши салбий ижтимоий оқибатларга олиб келиши мумкин. Москва муфтийси Илдар Аляутдинов ниқоб кийиш ва экстремизм ўртасида боғлиқлик аниқлансагина, тақиқни қўллаб-қувватлашини айтди. Доғистон ва бошқа муллалар Бастрикин сўзига мувофиқ фатво беришга тайёрлигини билдирди.

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase