close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қадимги даврларда аёлларни никоҳ учун, ишлатиш учун, ҳашаматлар ва жинсий алоқа қилиш учун ўғирлаш одатий ҳолат бўлган

"Қадимги даврларда урушлар кўпинча эркакларнинг қатл этилиши ва аёлларнинг қул қилиниши билан тугаган. Бироқ, тинч йилларда ҳам аёллар муносиб ўлжа ҳисобланган. Улар камдан-кам ҳолларда раҳм қилинарди", - деб ёзади немис нашри Die Welt.

Рим тарихи ҳам аёллар ўғирланишидан бошланади. "Янги ташкил этилган шаҳарда аёллар етишмаслиги сабабли, Ромул cабинларни байрамга таклиф қилди, байрам давомида унинг одамлари турмушга чиқмаган барча қизларини ўғирлаб кетишди. Бу қизларнинг оталари ва ака-укалари қасос олишга қарор қилишганда, улар аллақачон асирга олинганлар билан турмуш қурилганлигини айтиб, сулҳ туздилар", - ҳикоя қилади мақола муаллифи Бертольд Зеевальд.
Қадимги адабиётларда аёлларни ўғирлаб кетишга доир ҳам афсонавий, ҳам ҳақиқий мисоллар кўп. Ўша пайтларда аёллар биринчи навбатда ўлжа эди, дейилади мақолада.
"Бу, шунингдек, уларнинг ижтимоий роли билан боғлиқ эди, чунки аёллар уруғ-қабилалар ёки гуруҳлар ўртасидаги боғловчи бўғин эди ва шу тариқа иқтисодий ва сиёсий барқарорликни, шунингдек, қабиланинг биологик кўпайишини таъминларди, - деб ёзади тарихчилар Кристин Келлер ва Катя Вингер: "Лекин агар наслни давом эттириш учун мос келадиган аёл бўлмаса, агар қўшни уруғ ва қабилалар ўз аёлларини ихтиёрий равишда беришни хоҳламасалар, сиёсий ёки молиявий мақсадларда тақдирини гаровга қўйишни истамасалар, нима қилиш керак эди?" Натижада, ёзади нашр, аёллар ўғирлаб кетиларди, сўнгра уларга уйланишарди.
"Ажабланарлиси шундаки, ўғирланган аёлларнинг азоб-уқубатлари юнон фожеасининг мавзуси бўлишига сал қоларди. Фақат ижтимоий мавқеидан маҳрум бўлган, яъни ўғирланганидан кейин қонуний хотин бўлмаган аёллар раҳм қилинарди, деб ёзади тарихчи Анжела Пабст. "Келиннинг ўғирланиши  фақат унга баъзи бахтсизликлар, масалан, шаҳарни эгаллаб олиш пайтида эри ёки болаларининг ўлдирилиши қўшилганда фожиа ҳисобланарди. Нотаниш одам билан мажбурий никоҳланиш ўз навбатида нормал ҳодиса деб ҳисобланарди", - дейилади мақолада.
Рим аскарлари ижтимоий мақомни ҳурмат қилишлари керак эди. Ливий галатияликлар йўлбошчисининг рафиқаси Хиомара ҳақида ҳикоя қилади, у римликлар томонидан асирга олинган ва центурион томонидан зўрланган. Озод бўлганидан кейин Хиомара центурионнинг бошини кесиб ташлаган ҳолда эрининг олдига қайтиб келди. "У оддий келтлик аёл эмас эди, балки қабила бошлиғи рафиқаси эди ва шунинг учун римликлар нуқтаи назарида ва молиявий ва сиёсий сабабларга кўра у имтиёзли муносабатни талаб қиларди", - деб изоҳлайди тарихчилар Мари Жозелин Дусенберг ва Дорит Энгстер. Центурион бу иерархияга ҳурмат кўрсатмагани учун, у ўлимга лойиқ эди».
"Стронций изотоплари бўйича тишларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, афтидан, тарихдан олдинги Европада аёллар ўзлари туғилиб ўсган ҳудудлардан минглаб километр узоқликда яшаганлар. Улар бу ҳақиқатни замонавийлик ва дунёга очиқликнинг ифодаси сифатида талқин қилишга ҳаракат қилишган". Аммо, археологик топилмалар бу генетик алмашинув кўпинча ихтиёрий бўлмаганлигидан далолат беради." Дафн этилган суяклар катталар ва болалар ҳужумларнинг қурбони бўлганликларини кўрсатмоқда, аммо ёш қизларнинг қолдиқлари йўқолган. Бу ҳужумларнинг мақсади биринчи навбатда аёлларни ўғирлаш бўлганлигидан далолат беради", - деб ёзади Die Welt.

Манба: Die Welt
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase