ИсламОнлайн.Уз
Қиёмат куни бандаларнинг амалларини тарозида тортилиши ҳақдир. Низолашганлар ўртасида қиёмат куни қасос бўлиши (ўч олиниши) ҳақдир. Агар уларнинг (золимларнинг) яхши амаллари бўлмаса (қолмаса), уларга мазлумларнинг гуноҳлари юкланиши ҳақдир, жоиздир.
Вазир Фахрулмалик йўлда кетаётган эди, бир аёл келиб, «Ғуломлар эримни ўлдириб қўйишди», деб шикоят қилди.
Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун инсонда хайрли ишларни қилишга ундовчи ички омил бўлиши керак.
Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлар ўзингиздан илгари ўтганларнинг йўлларига (хато ва гуноҳга тўла бўлган ҳаёт йўлларига) қаричма-қарич, газма-газ (яъни, шу қадар аниқлик ва мувофиқлик билан) эргашасизлар, Ҳатто агар улар бир эчкиэмарнинг инига кирсалар, сизлар ҳам уларнинг ортидан кирурсизлар». Шунда биз: «Ё Расулуллоҳ, яҳудийлар билан насронийларга (эргашишимизни, назарда тутяпсизми?)», - деб сўраганимизда у зот: «Бўлмаса ким?», - дедилар».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳ азза ва жалла ер юзига бешта дарёни туширди: Ҳинд дарёси Сайҳунни, Балх дарёси Жайҳунни, Ироқ дарёлари Дажла билан Фуротни ва Миср дарёси Нилни.
"Ихлос" сураси Аллоҳнинг ўзини бандаларига танитиш фармонидир. Агар Аллоҳ деган тушунчага "Ихлос" сурасининг унсурлари йўналишида ёндаша олсак, илмнинг асос ғояларини ўзлаштирган бўламиз.
Муҳтадий Абу Шакур Солимий (раҳимаҳуллоҳ) айтади: Билингки, дин хослик ва холисликка кўра Аллоҳ таолоникидир. Бунга далил “Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, Унинг учун динни (ширкдан) холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни баркамол адо этишга ҳамда закот беришга буюрилган эдилар.
Араб мусулмонларининг Корея яриморолига кириб келиши 9 асрнинг ўрталарига тўғри келади.Улар жанубий денгиз йўллари орқали Хитой ва унга чегарадош худудларга савдо қилиш учун кириб келишган. Гарчи бу даврда уларнинг Ислом дини тарғибот қилишлари ҳеч қандай таъсир кучига эга бўлмаган эса-да,шу даврга оид араб буюмлари Корея яриморолидан топилганлиги кўп нарсага ойдинлик киритиб турибди.
Ақли сунна вал жамоа айтади: “Тақдирнинг яхшиси ва ёмони барчаси Аллоҳ таолодандир”. Мўътазилийлар ва қадалардан”. Биз барчамиз “Барчаси Аллоҳ таолодан эканига” ижмо қилганмиз. Баъзилари айтади: “Аллоҳ таоло Иблис алайҳилаънани яратгандан сўнг Иблис ёмонликни яратган”.
Олим киши билганига амал қилиши, нафсини буюрилган ишга итоат эттиришни ўзига шиор қилиб олиши керак. Аллоҳ таоло: «Таврот юклатилган (берилган) сўнгра уни кўтармаган (унга амал қилмаган) кимсаларнинг мисоли худди китобларни ортиб кетаётган эшакка ўхшайди» (Жума сураси, 5-оят), деган кишилардан бўлиб қолмасин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча пайғамбарларга, Ислом умматига ва бутун башариятга ҳалимлик, раҳмдиллик ва жазолашга қодир бўла туриб афв этиш, тўғри йўл кўрсатиш, яхшиликка йўллаш, одоб ўргатиш, ўч ёки қасос олишдан ўзини юқори тутиш борасида бетакрор намуна бўлдиларки, улар тарих саҳифаларида то қиёмат қадар порлайди, юксак одоблари ва олий сифатларига гувоҳлик беради.
Бидъат билан хурофотнинг нима фарқи бор?