Муҳаммад Фуод Абдулбоқий
"Марварид маржонлар" китобидан
Зиёуддин Мансур таржимаси
Яҳудий ва насронийларнинг йўлига эргашиш
Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлар ўзингиздан илгари ўтганларнинг йўлларига (хато ва гуноҳга тўла бўлган ҳаёт йўлларига) қаричма-қарич, газма-газ (яъни, шу қадар аниқлик ва мувофиқлик билан) эргашасизлар, Ҳатто агар улар бир эчкиэмарнинг инига кирсалар, сизлар ҳам уларнинг ортидан кирурсизлар». Шунда биз: «Ё Расулуллоҳ, яҳудийлар билан насронийларга (эргашишимизни, назарда тутяпсизми?)», - деб сўраганимизда у зот: «Бўлмаса ким?», - дедилар».
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Ислом
|
Калит сўзлар