close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Илмга сиғиниш инқирози

Хайдар Жамол: «Кўпчилик, жумладан, ҳозирги олимларни ҳам истисно қилмаган ҳолда, фан бу – материализм синоними деб ўйлайди. Эмишки, илмий усул экспериментга ва унинг амалий натижаларини талқин қилишга асосланган. Илм-фан кичик қадамлар билан, қоронғиликда бармоқларни ёзган ҳолда ва номаълумликдан оз-оздан ишончли билим ўзлаштирган ҳолда ҳаракат қилмоқда.

Бундай ёндашув беш нафар кўр киши филни пайпаслаб ушлаб кўргани ҳақидаги ривоятни эсга солади. Бир киши филнинг хартумидан ушлаб, бу – қайишқоқ қувур деб айтган. Бошқаси эса, филнинг оёғини қўчоқлаб олиб, бу катта ва баланд устун деб айтган. Албатта, фан умумийдан, дунёнинг нима ҳисобланиши (бўлиши лозим эканлиги) ҳақида умумий мавҳум тасаввурдан бошлайди. Кейин у исботлай бошлайди. Агар исботланмаса, фан истамасдан ва оз-оздан бошланғич ғояни тўғрилайди ва яна исботлайди».
Хусусан, «Реал воқелик инқирози» асарида Хайдар Жамол илмий ёндашувнинг маҳсулотини тавсифлайди. Дарҳақиқат, биз олимлар томонидан дунёни тавсифлаш функцияси чуқур инқирозда эканлигини қайд қилишимиз мумкин. Бу ҳақида илмий жамиятни бутунлай қамраб олган турли хил инқирозлар далолат беради. Олимлар баъзи парадоксларни, масалан, нисбийлик назарияси ва квант механикаси қонунларидаги қарама-қаршиликларни эътиборсиз қолдиришга қарор қилишди. Бироқ мунтазам равишда кўз юмиб, жиддий масалаларни четлаб ўтиш мумкин эмас, шу сабабли замонавий илмий ёндашувнинг инқирозини қайд қиладиган кўплаб илмий нашрлар ва китобларни кўришимиз мумкин.
Таъкидлаш жоизки, биз инсоннинг маиший ҳаётда ва бошқа жиҳатлардан кундалик ҳаётда бизни ўраб турган билимга интилиш натижалари ва илмий ютуқларни инкор этишга асло ҳаракат қилмаймиз. Айниқса, илмий билимларнинг маълум бир қисми ғарб оламига ҳозирги тушунчалар бўйича дин ва илмий тараққиёт уйғунлашуви ажойиб тарзда бўлган исломий шарқдан кириб келганлигини ҳисобга олган ҳолда.
Қуръонда айтиладики: «Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур» (Мужодала сураси, 11); « Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар. » (Зумар сураси, 12). Бундан келиб чиқадики, Аллоҳ ўқиш ва билим олиш истагини рағбатлантиради. Лекин шунга қарамай, билим ўз-ўзидан аҳамиятга эга эмас, акс ҳолда у сиинадиган нарсага айланиб қолади ва бизнинг кўзимиз олдида рўй бераётгандек, тушунчаларнинг яққол алмашиб қолиши кузатилади
Таниқли илмий журналист Жон Хорганнинг «Илмнинг охири» номли китобида муаллиф илм-фан ҳозирги кунда постдекадент - истеъмол эҳтиёжларини қондирадиган илм-фанга хизмат кўрсатиш жамиятига онгли равишда кириб келаётган одамларни қайта тиклайдиган маросим институтига айланганини таъкидлайди. Бундан ташқари, Хорганнинг таъкидлашича, илм-фан эҳтимол нотўғри бўлиши мумкин бўлган катта миқдордаги тахминларга асосланади.
«Экспериментал тажриба» деб номланган илмий культни қўллаб-қувватловчи тарафларнинг асосий далиллари «такрор ишлаб чиқариш инқирози» туфайли кўз олдимизда парчаланиб кетади. Такрор ишлаб чиқариш - илмий иш сифатининг асосий кўрсаткичидир: агар бошқа олимлар тадқиқотни такрорлай олмасалар ва худди шу натижаларга эриша олмасалар, бундай тадқиқот ишончсиз деб ҳисобланади. Охирги йилларда кутилмаган тарзда аниқландики, бундай ишончсиз, такрор ишлаб чиқариш имкони бўлмаган тадқиқотлар сони илму-фанда ҳалокатли даражада кўп экан. Фаннинг айрим соҳаларида, масалан тиббиётда, такрорлаб бўлмайдиган тадқиқотларнинг улуши 75% га, онкологияда эса деярли 90% га етади. Бугунги кунда машҳур бўлган ижтимоий психологияда такрорлаб бўлмайдиган тажрибалар нисбати тахминан 60% ни ташкил қилади. Баъзи илмий хулосалар уларга асосланган бир қатор овоза бўлган тажрибалар оригинал тажрибаларни такрорлаб бўлмаслиги сабабли, яроқсиз бўлиб чиқадиган «қаттиқ» физика ҳам четлаб ўтилмади.
Ҳозирги инқироз шунчалик чуқурки, уларнинг мақсади фундаментал илмий тажрибаларни такрорлаш бўлган алоҳида илмий марказлар ташкил қилинмоқда. «Nature» журнали томонидан сўров ўтказилган тадқиқотчиларнинг 52%и такрор ишлаб чиқариш инқирозини сезиларли даражада деб баҳолаган. Яна 38% эса буни сезиларли деб ҳисобламайди, лекин мавжудлигини тан олишади. Сўралганларнинг фақат 3% ини инқироз борлигини инкор қилган.
Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, такрорлаб бўлмаслик унинг асосида қилинган хулосалар амалий ва ишга лаёқатли бўлиши мумкин эканлигини инкор этмайди. Бу қандай бўлиши мумкин? Замонавий илм-фан дунёсининг инқирози ҳам мана шунда: тадқиқотчилар «объектив» дунё улар кутганидек объектив эмаслигини англаб, асосларнинг асосини йўқотдилар. Хайдар Жамол яна бир иқтибос келтирамиз: «(Одамлар) … жисмоний дунёда қандайдир тамойилни, қандайдир тўплаш нуқтасини дунёни яхлит бир бутун деб қайта кўриб чиқишга имкон берадиган қандайдир тушунчани излайди. Улар бу тўплаш нуқтасини объектив дунёда излайдилар, чунки объектив дунё, албатта, уни шунчаки кашф қилиш керак бўлган ўзи ҳақидаги концепцияни ўз ичига олади, деб ҳисоблайдилар. Исломий илоҳиётшунослик ва антропология нуқтаи назаридан буни тамомила қарама-қарши жойда - бу ерда излаш керак. Мисол ёрдамида тушунтириб бераман. Айтайлик, масалан, Бокуга меҳмон келди: у театр, цирк, ресторанга борди. У ташриф буюрган жойларни нима бирлаштиради? Бу Бокунинг диққатга сазовор жойлари деб айтиш мумкин. Лекин бунда биз иккиюзламалик қилган бўламиз, чунки улар турли оламлардир. Уларни фақат битта одам – ўша меҳмон бирлаштириб туради. Меҳмон уларнинг барчасига гувоҳ бўлган ва шу сабабли Исломга кўра, тўплаш нуқтаси объект эмас, балки субъектда – ўша шахсда».
Бундан хулоса чиқарамизки, айнан тўплаш нуқтаси йўқлиги замонавий илм-фаннинг асосий камчилиги ҳисобланади. Ўз-ўзидан маълум бир ҳодисалар ёки иш тамойиллари, масалан, квант физикаси ва астрофизика қонунлари мавжудлигидан далолат бериш коинотни билиш жараёнини конструктив йўналишга йўналтиришга ёрдам берадиган калит ҳисобланади. Гувоҳликнинг моҳиятини тушунишнинг асоси эса монотеистик анъаналарда, хусусан, муқаддас Қуръонда ётади.
Пировардида афсус билан айтиш лозимки, аксарият мусулмонлар кўпинча беихтиёр фақат тижорат характерига ёки бундан ҳам ёмони – мафкуравий характерга эга бўлган илмий культнинг кўр-кўрона издошларига айланади. Кўплаб замонавий олимлар «илм-фан» сўзининг обрўсини тўкиб қўймоқда. Лекин кетаётган цикл ўрнига янги физика, янги геометрия, янги кимё ва ҳ.к. яратган ҳолда илм-фанга ўтмишдаги муҳимлиги ва буюклигини қайтаришни истайдиган бошқа турдаги билим изловчилар келмоқда. Бу атамалар янги эмас, тобора кўплаб ёш олимлар асосий илмий дунёқарашларни нолдан бошлаб қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилмоқда ва улар ўз ўтмишдошлари кўра муваффақиятли бўлади, деб умид қилиш учун барча асослар бор.

Артём УТОЧКИН
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase