2024 йилда Россия қурол-яроғ экспорти 2021 йилга нисбатан 14 баробарга тушиб кетди. СВО деб аталувчи ҳарбий ҳаракатлар нафақат Россия армиясининг, балки унинг қурол-яроғи заифлигини ҳам намоён қилди. Прогнозларга кўра, 2024 йилда қурол экспортидан тушган даромад ҳаммасини 1 миллиард долларни ташкил этади. Бу ўтган йилга нисбатан уч баробар, 2021 йилга нисбатан эса 14 баробар кам.
Бу ҳақда Россия мудофаа сиёсати бўйича мутахассиси Павел Лузин "Давлат ва жаҳон: Россия реалиялари 2024" конференциясида маълум қилди, дея хабар беради Dialog.UA.
2023 йилда россияликлар хорижга 3 миллиард долларлик қурол сотган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 8 миллиард доллар, 2021 йилда эса 14,6 миллиард долларни ташкил қилган. Қурол-яроғ экспорти инқирози улкан миқёсга етган.
"Россия қурол-яроғ экспортчиси сифатида мутлақо муваффақиятсиз бўлди", – деди мутахассис.
Унинг айтишича, Россия мудофаа саноати учун ҳар доим хорижий шартномалар ички бозорга нисбатан жозибадорроқ бўлган. Бунинг сабаби содда: улар барқарор валюта тушумларини таъминлаган. Хорижий шартномалар туфайли Россия мудофаа саноати бойиб, ривожланган, бу эса Россия армиясини ҳам таъминлаш имконини берган. Аммо ҳозирда вазият кескин ўзгарган.
Ҳатто яқиндаги иттифоқдошлар ҳам Россия қурол-яроғига қизиқишни йўқотган. Уларнинг майдондаги натижалари ҳайратланарли эмаслигини кўрсатган. 2019 йилда Россия 30 дан ортиқ мамлакатга қурол етказиб берган бўлса, бугунги кунда харидорлар сони 12 тага тушган.
Абу Муслим