Либерал католиклар Папа Францискни аёлларга ва уйланган эркакларга диний хизматга кириш ҳуқуқини беришга, целибатдан воз кечишга ва бир жинсли муносабатларни гуноҳ деб ҳисобламасликка чақирмоқда. Уларга, яқинда, католик черковнинг юқори мансабдорларига қаратилган коррупция ва ичидаги назоратнинг етишмаслиги сабабли, консерватив католиклар ҳам қўшилди.
Германия епископлар конференцияси маълумотларига кўра, ўтган йили мамлакатда 402,694 католик черковдан чиқиб кетган. Бу рақам 2022 йилдаги 520,821 кишидан кам бўлса-да, кейинги йилларда католик черковдан чиқиб кетиш ҳолатлари юқори даражада сақланиб қолмоқда. 2019 йилдан бери Германияда жами 1,779,014 киши католик черковдан расман воз кечган.
Протестант черковда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилмоқда. 2023 йилда протестант черковни 380 минг киши тарк этган.
Католик ва протестант черковларидаги инқирознинг асосий сабаблари сифатида ичидаги зўравонликлар, черков назоратининг камайиши ва иқтисодий манфаатдорлик кўрсатилмоқда. Германия черковлари ўз амалдорларининг бойликлари ва сиёсий элиталарга яқинлиги сабабли кўп танқид қилинмоқда.
Кўпчилик Германия ва Европа давлатларида бу ҳолатни секуляризация жараёнининг узвий қисми сифатида қабул қилмоқда. Аҳоли, айниқса, ёшлар, черковни молиявий ва ахлоқий инқироз учун танқид қилишмоқда.
Черковнинг фаолиятларида сиёсий лойиҳаларни кўпайтириши, оддий диний вазифалардан узоқлашиши унинг обрўсини янада пасайтираётганини экспертлар таъкидлашмоқда.
Шунингдек, Европанинг бошқа давлатларида, жумладан, Франция, Швеция ва Италияда ҳам шунга ўхшаш жараёнлар кузатилмоқда. Черковдан чиқиб кетиш учун ариза топшириш жараёни эса кундан-кунга кўпроқ оммавий тус олмоқда.
Абу Муслим