close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

12.06.2022 15:52

Инсон ҳуқуқларига оид барча ҳужжатлардаги бош масалалардан бири инсонлар ўзларининг ирқи, танасининг ранги, жинси, тили, дини, сиёсий қараши, асли ватани, ижтимоий келиб чиқиши ва бошқа омилларга қарамай тенг ҳуқуқлик эканликларидир.

03.06.2022 14:59

Турли кишилар билан гўзал тарзда яшашга интилган одобли мусулмон дўстга ҳам, душманга ҳам ўзини хор тутмасдан, уларнинг ҳайбатидан чўчимасдан, кибрдан йироқ бўлган ҳолда, эҳтиром ва тавозеъ ила муомала қилади. Барча ишларида мўътадил бўлишга ҳаракат қилади, бир тарафга оғиб кетмайди.

15.05.2022 11:01

Фосиқ деб шариатнинг амрларига очиқ-ойдин, қасддан бўйсунмаган, шариатнинг чегарасидан чиққан кишига айтилади.  «Фисқ» сўзи луғатда қобиқни тешиб чиқиш маъносини англатади.

13.05.2022 11:38

«Самоъ» сўзи арабча бўлиб «эшитиш» маъносини англатади. Бу сўз тасаввуфга хос истилоҳлардан бирига айланиб қолган. Тасаввуфда самоъ зикр ёки зикрга оид нарсаларни эшитишга ишлатилади.

04.05.2022 05:29

Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Набий алайҳиссалом билан бирга олти киши эдик. Бас, мушриклар Набий алайҳиссаломга «Анавиларни олдингдан қувиб юбор. Бизга қарши журъат қилмасинлар» дейишди. Ўшанда мен, Ибн Масъуд, Ҳузайлдан бир киши, Билол ва яна исмларини унутиб қўйганим икки киши бор эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларига Аллоҳ истаган нарса воқеъ бўлди. У зот ўзларига ўзлари бир нарса дедилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Эртаю кеч Роббиларига Унинг юзини ирода қилиб, дуо этаётганларни ҳайдама! Уларнинг ҳисобидан сенинг зиммангда ҳеч нарса йўқ. Сенинг ҳисобингдан уларнинг зиммасида ҳеч нарса йўқ. Уларни ҳайдаб, золимлардан бўлиб қолма» оятини нозил қилди». Муслим ривоят қилган.

29.04.2022 01:50

Кўпчилик тез-тез бизда рус тилидан олинган ва «закалат» деб аталган нарса ҳақида сўраб туради. Аслида, закалат Исломда борми?

27.04.2022 00:18

16. Иймон келтирганлар учун Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳаққа қалблари юмшаш, айни чоқда, олдин китоб берилган, сўнг муддат ўтиши билан қалблари қотиб қолган, кўплари фосиқ бўлганларга ўхшамаслик вақти келмадими?!

23.04.2022 21:46

Тўғрисини айтадиган бўлсак, робита ҳақидаги мақолани бу китобга киритиш ёки киритмаслик ҳақида узоқ бош қотирдик. Тасаввуфга оид ихтилофлар ичида бугунги кунда энг кўп тортишилаётган масалалардан бири бўлган робита масаласи бизнинг диёрларимизда деярли зикр қилинмас эди. Баъзи бир соликлардан сўралганда, уларнинг робита ҳақида аниқ тасаввурга эга эмаслиги ҳам бунинг далили эди.

14.04.2022 20:32

Қуръони Карим хусусида кишиларда турли тасаввурлар мавжуд. Жумладан:
– Қуръон марҳумларнинг арвоҳига бағишланадиган муқаддас нарса;
– У издиҳомларда ўқиладиган нарса;
– У мусулмонларнинг тарихий муқаддас китоби;
– У Аллоҳнинг Каломи бўлиб, уни чиройли қироат қилиб, эшитиб маза қилинадиган ҳамда шундай қилса, савоб бўладиган нарса;
– Уни оҳанг қилиб тиловат қилишдан, тушунмай ўқишдан ҳеч қандай фойда йўқ;
– У тириклар учундир, ундан ўликларга манфаат йўқ ва ҳоказо.
Илтимос, Қуръони Карим тўғрисида ҳақиқий ва тўлиқ тушунча берсангиз.

14.04.2022 03:21

Ҳазрати Баҳоуддийн Нақшбандий тарийқати ҳақида ҳазрат Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг фикрларини билмоқчи эдим. Шунингдек, зикр, руҳий мақомлар, латоифлар хусусида ҳам тушунтириш берсангиз.

20.02.2022 18:50

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир-бирингизни ёмон кўрманг! Бир-бирингизга ҳасад қилманг! Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинг!» - дедилар».

15.02.2022 12:43

Ўғлим билан келинимнинг турмушлари бўлмади. Иккаласига қилинган панд-насиҳатлар таъсир қилмади, улар ажрашиб кетишди. Ўртада фарзанд бор, уч ёшда. Ўғлим фарзандини жуда соғинади, нафақасини ҳар ойда ўз вақтида етказади. Келиним ва уйидагиларнинг шарти шуки, ўғлим уйга кириб кўриши керак экан. Бу ёқда мен ҳам, бувиси ҳам  неварани  жуда соғинамиз, уни уйга олиб келгимиз ва эркалатгимиз келади. Келиннинг уйидагилар ҳам мусулмонликни даъво қилувчилардан. Сиздан сўрайдиганимиз шуки, шариатда эр-хотин ажрашгандан кейин болага отаси ҳам ҳақлими, уни кўришга ўз уйига олиб кетишга ҳаққи борми?

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase