close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

04.07.2022 05:46

Маънавий жиноятлар ҳақида сўз кетар экан, уларнинг моддий, яъни, жисмонан ҳис этиладиган жиноятдан ҳам ёмонроқ эканлигини таъкидламоғимиз лозим бўлади. Моддий нарсаларга кўникиб, ҳамма нарсани фақат моддага-ҳис этилувчи нарсага боғлаб қўйган инсонлар ўйлаб чиқарган қонунлар бўйича иш кўрилганда катта адолатсизликлар вужудга келади.

02.07.2022 01:08

Савол: Турмуш ўртоғим менга бир қанча ваъдаларни бериб уйланган эди.  Яъни ўз хотинидан яхшилик кўрмаётганлигини, агар мен унга турмушга чиқсам истаганим муҳайё бўлишини, ҳамиша мен ҳақимда ғамхўрлик қилишни ва ҳ.к.  Ўзлари беш вақт намоз ўқийдилар, тақводор инсон. Лекин афсуски бугунги кунда биринчи хотинларининг уйида яшайдилар. Агар бу ҳақида сўрасам, “Истаганингни қил, мен хоҳлаганимча яшайман” дейдилар. Бу вазиятда берилган ваъда қаерда қолади? Наҳотки шу мусулмоннинг иши бўлса?

30.06.2022 19:07

Исломнинг бешинчи рукни бўлмиш ҳаж ибодати ҳам нафс поклиги ва ахлоқ сайқалига катта таъсири бор омилдир. Бу маънони Қуръони Каримда ҳаж ҳақида келган оятларнинг баъзисига назар ташлаш билан фаҳмлаб олсак бўлади.
Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида:

29.06.2022 12:10

Абу Барза ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй тили билан иймон келтириб қалбига иймон кирмаганлар жамоаси! Мусулмонларни ғийбат қилманглар ва уларнинг айбларини ахтарманглар! Ким уларнинг айбини ахтарса, Аллоҳнинг Ўзи унинг айбларини ахтаради. Аллоҳ кимнинг айбларини ахтарса, уни уйининг ичида шарманда қилади», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

28.06.2022 21:25

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбар эканларини у зотнинг баъзи ҳадиси шарифларининг мўъжизаларидан ҳам билиб олсак бўлади. Қуйида ўрганиладиган ҳадиси шариф ана шулар жумласидандир.

27.06.2022 02:20

Баъзи сўфийларнинг ўзаро суҳбатларига қулоқ солсак, туш ҳақида кўп гапларни эшитамиз. Ҳатто, тушни кўпгина нарсаларга далил қилиб ҳам келтирилади. Туш ҳақида ўта муболағали сўзларни кўп гапирадилар. Тушга қараб иш қиладиганлар-ку исталганча топилади.

25.06.2022 15:46

...Эркак кишининг аврати киндиги остидан то икки тиззасининг остигачадир. Бу ҳукмнинг далили қуйидагилар:

19.06.2022 04:59

Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у(бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва гўзал ризқ бордир.

17.06.2022 22:06

«Маҳр» ақди никоҳ ёки эр-хотинлик қилиш баробарида аёл ҳақдор бўладиган нарсанинг исмидир.

17.06.2022 04:33

Аҳли сунна ва жамоа уламолари, ашъарийси бўлсин, мотуридийлари бўлсин, ўзлари бирор янгилик олиб келмаганларини, балки, саҳоба ва тобеъинларнинг мазҳабини давом эттирганларини такрорлашдан эринмайдилар. Бу Айни ҳақийқатдир.

12.06.2022 22:39

 

Инсон ўзининг шахсий ишларида эркин бўлиши, унинг хусусий ишларига биров ноҳақдан аралашмаслиги, шахсининг ҳақорат қилинмаслигига, шунингдек унинг оилавий ишларида, яшаш жойида, шахсий алоқаларида дахлсиз бўлиши улкан инсоний ҳуқуқларидир. Шахси ноҳақдан бўҳтонга учраган ёки камситилган, ҳақорат қилинган одам, оилавий ишларида ташқаридан ноҳақ аралашувга дучор бўлган, маскани дахлсиз бўлмаган, сир сақланиши лозим бўлган гап сўзлари, хат-хабарлари ва бошҳа муомалалари дахлсиз бўлмаган одам, инсоний ҳуқуқлари поймол қилинаётган ҳисобланади.

12.06.2022 16:06

Ассалому алайкум! Бир дўстимнинг илтимоси ила оққа кўчирмоқдаман. Эр-хотин ўртасида пайдо бўлган низода аёлининг юзига уриш мумкинми? Уриш мумкин бўлса, қай ҳолларда ва қайси жойларига уриш мумкин? Аёли билан низолашиб қолганда аёл ноҳақ бўлса, эр киши тўшакни алоҳида қилиб ётса, аёл ундан кечирим сўрамаса, неча кунгача тўшакни алоҳида қилиб ётиш мумкин?

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase