Буюк Британиянинг Ланкашир мусулмон қизлар учун мактаби мамлакат ҳукумати томонидан ўрта мактаблар ўқувчиларининг ўзлаштириш даражасини мониторинг қилиш мақсадида чиқарилган рейтингида энг юқори сатрни эгаллади, хабар қилади IslamNews сайти Financial Times га таяниб.
Блэкберндаги Тавхид-ул-Ислом қизлар мактабида ҳижоб ўраб юрадиган 120 нафа мусулмон қиз ўқийди ва бу муассаса бутун мамлакат бўйлаб ўзлаштириш умумий кўрсаткичи бўйича биринчи ўринни эгаллади.
«Бу ўқитувчилар, бошқа ходимлар ва у ерда ўқийдиган ажойиб ёш қизлар намойиш этаётган муштараклик туйғуси ва иш ахлоқи туфайлигина ўзига хос мактаб эмас», – деди ушбу ва бошқа бир қатор мактабларни бошқарадиган фонд директори Хамид Пател.
«Биз айниқса, энг камбағал оилалардан бўлган ва бошланғич синфларда қийналиб ўқиган қизлар бундай тараққиёт намойиш этаётгани билан фахрланамиз»
Расмий маълумот: ҳижобли кизлар мактабда ҳаммадан яхши ўқийди
Ёш мусулмон қизлар яна бир бор исботламоқдаки, уларнинг бошига ўрайдиган рўмоллари нафақат ўқишда муваффақиятга эришишга халал бермайди, балки билим олиш борасида юқори чўққиларга чиқишш учун стимул ҳам ҳисобланади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси