close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мусулмон аёл COVID-19 га энг тез тест ишлаб чиқди

Хитойлик мусулмон аёл томонидан бир неча дақиқа ичида коронавирус аниқлаши мумкин бўлган экспресс-тест ишлаб чикилди. Джеки Ин Сингапурдаги NanoBio Lab лаборатории ходимлари билан биргаликда ўз олдига қимматбаҳо асбоб-ускуналарсиз бажарлиши мумкин бўлган тез ва аниқ диагностика ишлаб чиқишни мақсад қилиб қўйдилар.

Олимлар томонидан олти ҳафта давом этган муттасил ишлар натижасида ихтиро қилинган янги усул профессор Ин лабораториясида ишлаб чиқилган юқори сезувчан махсус фермент ёрдамида тест ўтказиш жараёнини тезлаштиради. Агар бу тест маъқулланса, коронавирусни аниқлаш бўйича дунёда энг тезкор тест ҳисобланади.
Джеки Ин Саудия Арабистони қироллик университети, Хитойнинг Сичуан университети ва Сингапурнинг Наньян технология университети фахрий профессори ҳисобланади, дунёнинг етакчи журналларида 340 дан ортиқ илмий ишлари босиб чиқарилган. Машҳур ишлари ва илмий кашфиётлари учун  у 2015 йил 24 декабрда Мустафо номидаги «Илмий ютуқлари учун» олий мукофоти билан тақдирланди.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase