close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Фидокор муслима ҳамшира коронавирусга қарши тенгсиз жангда ҳалок бўлди

Буюк Британияда коронавирусга чалинган беморлар билан муоқотда бўлган тиббиёт ходимларининг олтинчиси оламдан ўтди, бу сафар ҳам мусулмонлар ҳамжамияти вакили вафот этди. 36 яшар ҳамшира Арима Насрин Уолсолл Манор касалхонасида меҳнат қилиб, хавфли вирусга қарши курашда олд сафларда бўлди.

Уч нафар боланинг онаси бўлган, COVID-19 юқтириб олгунга қадар соғлиғи билан муаммоси бўлмаган мусулмон аёл вирус асоратлари пайдо бўлгандан сўнг ўзи меҳнат қилган касалхона реанимациясида ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратига жойланди.
Марҳуманинг синглиси Казиманинг айтган сўзларга кўра, Арима соғлом ва бақувват аёл эди, лекин ҳалокатли вирус уни саноқли кунлар ичида адойи тамом қилди, хабар беради The Daily Mail.
«У доимо ҳаётий кучга тўла, ишига садоқатли ҳамшира эди, ўз ишини севарди. У севимли иши билан банд бўлгани ҳолда дунёдан кўз юмди», – дейишади марҳуманинг яқинлари.
Буюк Британияда эпидемия давомида коронавирусдан ҳозирча олтита тиббиёт ходими вафот этди, шундан 5 таси мусулмон ҳисобланади.
Ҳамшира Арима Насриндан ташқари, 25 мартда 76 яшар доктор Ҳабиб Заиди, 28 мартда 63 яшар доктор Адил Эл-Тайяр, 29 мартда отоларинголог Амджид ал-Хаврани вафот этди, сешанба куни эса 68 яшар доктор Алфа Саадунинг юраги тўхтади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase