Рўй бераётган воқеалар ҳақида ўйлаб кўрган кашмирлик қария аёл тўплаган барча пулларини коронавирус касалига чалинганлар ва эпидемия туфайли кун кўриш учун маблағлар манбасидан маҳрум бўлганларга ёрдам бериш билан шуғулланадиган маҳаллий хайрия ташкилотига эҳсон қилишни лозим топди, хабар қилади India Today.
«Муҳтарама Халида Бегум мамлакат COVID-19 авж олиши туфайли бошидан кечираётган оғир даврда Жамму ва Кашмирда хайрия ишларида қайд этилди ва хайрия ташкилотига 500 000 рупий эҳсон қилишга қарор қилди», – тасдиқлади ташкилот вакили Арун Ананд.
Муслима онахонимиз ҳаж килиш учун тўплаган бор мол-мулкини хайрияга сарфлади
Кашмирлик муслима онахон ҳаж қилишни орзу қилиб бутун умр давомида йиғиб келган бор маблағларини хайрия мақсадлари учун сарфлади. Кашмирда яшайдиган 87 яшар Халида Бегим бутун умр меҳнат қилиб 500 минг ҳинд рупийси миқдорида (тахминан ярим миллион рубл) пул тўплаган бўлиб, бу йил ҳажга боришни режалаштирган эди, бироқ унинг режаларига коронавирус пандемияси суқилиб кирди – ҳаж эпидемия туфайли қолдирилмаган тақдирда ҳам, Халидага ноқулай эпидемиологик вазиятда хорижга сафар қилишга унинг кекса ёшда эканлиги ҳам йўл қўймаган бўларди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси