1948 йилда Исроил давлати Фаластин ерларига метеорит каби қулаб тушди ва унинг атрофидаги ҳудудни куйдириб, тубсиз кратер ҳосил қилди. Ўшандан бери Исроил фаластинликларни ота-боболари юртларидан ҳайдаб, лагерларни фаластинлик қочқинлар билан, зиндонларини фаластинлик исёнчилар билан тўлдириб келмоқда. Фаластинликлар жафокаш халқ, жангчи халқ, адолат хабарчиси. Фаластин ва Исроил ўртасидаги кураш мазлумлар билан золим ва жаллодлар ўртасидаги курашдир.
Сионистларнинг айтишича: 1948 йилда Исроил ўзининг тарихий ватанига келди. Библияда бу "тарихий Ватан" қандай пайдо бўлгани ҳақида айтилган. Мусо алайҳиссалом бошчилигидаги яҳудийлар бўш жойга ёки кимсасиз чўлга келишмади. Улар Ханаан халқлари фаровон яшаётган, шаҳарлар барпо этилган ва зайтун дарахтзорлари гуллаб турган ўлкага келишди. Яҳудийлар ханаанлар шаҳарларини босиб олиб, одамларни битта қўймай қириб ташладилар, темир болталар ва пўлат плиталар билан бостириб, сўндирилмаган оҳакли чуқурларга ташладилар.
Ғазо ҳозир қандай шафқатсизлик билан йўқ қилинаётган бўлса, ханаанлар ҳам худди шундай шафқатсизлик билан йўқ қилинган. Ғазо ўлимга маҳкум шаҳар. Ғазо - бу болалар ва қариялар азобдан бўғилиб ўладиган газ камераси. Агар сиз худосизлик ва шафқатсизлик нима эканлигини тушунмоқчи бўлсангиз, қон тўкаётган Ғазо харобаларига қаранг, ҳар бир тош ўлдирилган боланинг овози билан чинқиради, деворнинг ҳар бир парчаси ўлдирилган аёлларнинг ва кекса одамлар дуолари билан тўлиб-тошган.
Исроил Американинг асрандиси. Америкадан Исроилга оқиб келадиган миллиардлаб доллар маблағлар Исроил армиясини боқади, Исроилда Америкага маъқул келадиган тизим ўрнатади. Фаластинликлар Исроилга қарши курашар экан, Америкага қарши курашмоқда...
Фаластинликлар Ғазода қўзғолон кўтариб, самолёт ташувчилари ва стратегик бомбардимончи самолётларини Яқин Шарққа кўчирган Американинг кучини бошқа томонга буришди, Купянск ва Авдеевка яқинидаги рус аскарлари учун эса вазият енгиллашди. Хамаснинг Исроилга ҳужуми, ёнаётган Меркава танклари, асирга олинган исроиллик генераллар - буларнинг барчаси Исроилнинг енгилмаслиги ҳақидаги афсонани йўқ қилди.
Мен Ғазо секторида бўлганимда бу қамоқхона қандай ташкил қилинганини кўрдим. Ғазо ўзининг қуруқлик чегараси бўйлаб улкан бетон девор билан ўралган. Девор тиканли сим билан қопланган, унинг устида пулемётлар, фотоэлементлар ва тунги кўриш мосламалари ўрнатилган миноралар мавжуд. Ва бу ҳалокатли оптиканинг кўриш майдонига тушиб қолган ҳар бир жонзот, хоҳ у одам, хоҳ сигир ёки қуш бўлсин, автоматик пулеметлар билан ўлдирилади. Исроил ҳарбий катерлари фаластинлик балиқчиларнинг балиқ овлашга уринишларига йўл қўймасдан, кечаю кундуз денгизда навбатчилик қилади.
Қамалга қарши курашаётган фаластинликлар худди қамоқхона назоратчисига қарши курашаётган маҳбуслар каби бетон девор остида ер ости йўлаклари ва туннеллар қазишмоқда. Озиқ-овқат, кийим-кечак, сув қувурлари винтиллар, алоқа электроникаси ва қўзғолон учун қуроллар бу туннеллар орқали Ғазога келтирилади.
Ғазода 5-асрдаги насронийлар ибодатхонасида ибодат қилдим, Ислом университетида маърузалар тингладим, Совет Иттифоқида ўқиган фаластинлик муҳандислар, шифокорлар, ўқитувчиларнинг рус хотинлари билан учрашдим, уларнинг ҳозир Ғазода яшовчи болалари рус тилида гаплашади.
Мен фаластинлик аёллар билан бирга Ғазо яқинида зайтунзор барпо қилишда қатнашдим. Ва энди зайтунлар орасида менинг дарахтим бор ва унинг устидан Исроил ракеталари учиб ўтмоқда, портлаш тўлқини билан барглари шохларидан узилиб кетмоқда. Бу дарахт меники. Бу дарахт менман. Мени снаряд парчалари яраламоқда. Ғазо инсоният кўз ўнгида ўлдирилмоқда. Инсоният эса раҳм-шафқат, илоҳий адолат ҳақида гапириб, БМТ Хавфсизлик кенгашини чақирмоқда. Бу пайтда эса бомба ва ракеталар Ғазонинг кулини кўкка совурмоқда. Ғазонинг қони бутун инсоният зиммасига тушади.
Пикассо фашист бомбардимончилари томонидан вайрон қилинган шаҳар ҳақида "Герника" номли буюк расмни чизган. Ғазо бу - бизнинг давримиз Герникаси.
© Александр Проханов
Абу Муслим тайёрлади