close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Шахслар

Шахслар (74)

Подкатегории

Тасаввуф аломалари (34)

Тасаввуф аломалари
Салафийлардан бўлган имом Абу Исҳоқ Шотибий ўзининг «Эътисом» номли машҳур китобида тасаввуф ҳақида қўйидагиларни ёзади:
«Тасаввуфнинг дақиқ маънолари ҳақидаги калом мутлақо бидъат эмас. Шу билан бирга, у мутлақо далили тўғри бўлган нарса ҳам эмас. Бу ерда иш тақсим бўлади.
Аввало, «тасаввуф» лафзини шарҳ қилиш лозим. Токи ҳукм мавҳум ишга воқе бўлсин. Чунки кейин келган авлод учун бу иш мужмалдир. Шунинг учун аввалгилар айтган нарсага қайтмоғимиз керак. Уларнинг ҳузурида тасаввуф икки хил маънога далолат қилади.
Биринчиси – «ҳар бир яхши ахлоқ ила хулқланиш ва ҳар бир ёмон ахлоқдан четланиш».
Иккинчиси – «ўз нафсидан фоний бўлиб, Робби ила боқий бўлиш».
Гоҳида бу иккисини бошқа лафз ила ифода қилиш ҳам мумкин. Агар бу маъно собит бўлса, биринчи маънодаги тасаввуфда сўз юритиш бидъат эмас. Чунки у амал қилиш лозим бўлган нарсани чуқур англаш, унинг офатлари, белгилари ҳамда унга етган фасодни ислоҳ қилишга қайтади. Бу эса тўғри фиқҳдир. Унинг асллари Қуръон ва Суннатда очиқ-ойдиндир. Бунга ўхшаш нарсалар бидъат деб аталмайди».
Просмотр материалов ...
Шанба, Июл 17 2021

Муҳаммад Умар, шунингдек, Мулла Умар номи остида ҳам маълум (пуштун тилида ملا محمد عمر‎; 1962 ёки 1959 йил туғилган – 2013 йил 23 апрелда ҳалок бўлган) – «Толибон» ҳаракати асосчиси, Афғонистон Ислом Амирлиги амири (раҳбари).

Жума, Июл 16 2021

Аҳмад Шоҳ Масъуд (дарий тилида احمد شاه مسعود — Ahmad Šāh-e Mas'ūd; 1953 йил 1 сентябрь - 2001 йил 10 сентябрь) – Афғонистоннинг тожик миллатига мансуб дала қўмондони, Афғонистон мудофаа вазири (1992-1996). Панжшер асрлони (дарий тилида شیر پنجشیر — Šēr-e Panjšēr) номи билан машҳур.

Жума, Июн 25 2021

Бурҳониддин Раббоний (дари برهان الدين رباني — Burhânuddîn Rabbânî; 1940 йил, Бадахшон вилояти, Файзобод,— 20 сентябрь 2011[3]) — 1992 йилдан 2001 йилгача Афғонистон президенти. Амалда 1996 йил «Толибон» Кобулни ишғол қилганидан кейин президентлик ваколатларига эга бўлмаган, бироқ халқаро ҳамжамият томонидан Афғонистоннинг қонуний президенти сифатида тан олиниб келган. Афғонистон тинчлик Олий кенгаши Раиси бўлган (дари رئیس شورای عالی صلح افغانستان).

Пайшанба, Июн 24 2021

Гулбиддин Ҳикматёр 1947 йилнинг ноябрь ойида шимолдаги Қундуз вилоятининг Имом Соҳиб уездида туғилган. Этник пуштун. Ғилзай қабилалар иттифоқига кирувчи Хароти қабиласидан.

Якшанба, Июн 20 2021

Муҳаммад Нажибуллоҳ (пуштунча محمد نجيب الله‎ — Mohammad Najibullāh; 1947 йил 6 август, Гардез, Афғонистон Қироллиги – 1996 йил 27 сентябрь, Кобул, Афғонистон) – афғон давлат, сиёсат ва партия арбоби, дипломат: Афғонистон Республикаси президенти (1987-1992), АДР Инқилобий кенгаш раиси (1987), АХДП МҚ бош котиби (1986-1992), Давлат ахборот хизмати (ХАД) бошлиғи (1980-1985).

Шанба, Июн 19 2021

Саид Иброҳим Раисий (форс. سید ابراهیم رئیسی‎) – Эроннинг сиёсий ва давлат арбоби. 2017 йил Эрон президентлигига сайловда ҳам ўз номзодини қўйган.

Душанба, Июн 14 2021

Абдул-Рашид Дўстум (ўзб. Абдул Рашид Дўстум, Abdul Rashid Do‘stum, дари عبدالرشید دوستم ; 1954 йил 25 мартда туғилган) — ўзбек миллатига мансуб Афғонистон ҳарбий ва сиёсий арбоби. Маршал, аввалроқ Афғонистоннинг амалдаги икки вице-президентидан бири. Афғонистон Демократик Республикаси қаҳрамони (икки бор — 1986, 1988). Генерал Танай исёнини босишда иштирок этганларнинг раҳбарларидан бири. 1992 йил 17 мартдан Афғонистон Миллий Ислом ҳаракати Раиси.

Душанба, Июн 14 2021

Генерал Абдул Малик Паҳлавон (баъзида хато равишда - Рахлаван) Фарёб вилояти Ширинтагаб туманида туғилган. Ўзини ўзбек деб ҳисоблайди. Ўзбек. Отаси - Шамс Паҳлавон, қишлоқ оқсоқоли, ўзбек. Онаси - пуштун, Қандаҳорлик оиладан.

Чоршанба, Окт 24 2018

Абду́л-Хами́д II (Abd ül-Hamîd-i sânî, тур. İkinci Abdülhamit; 1842 йил 22 сентябр - 1918 йил 10 феврал, Константинопол) – Усмонийлар салтанати султони ва 99- халифа, 1876-1909 йилларда ҳукмронлик қилган. Усмонийлар халифалигининг сўнгги кучли халифаларидан. Панисломизм ғоясига таянган ҳолда империянинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш ва якка ҳокимиятчилик режими ўрнатишга ҳаракат қилган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase