close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ашраф Ғани

Ашраф Ғани (пуштун. اشرف غني‎ Aşraf Ğanī, дарий. اشرف غنی Aşraf Ğanī, 2015 йил ноябригача Ашраф Ғани Аҳмадзай; 1949 йил 12 февралда туғилган, Логар, Афғонистон Қироллиги) — афғон сиёсий арбоби, 2014 йил 29 сентябрдан бошлаб амалдаги Афғонистон президенти.

1949 йил 12 февралда Кобулдан жанубда, Логар вилояти қишлоқларидан бирида бой пуштун оиласида туғилган. Унинг отаси Логар вилоятида ва қўшни вилоятларда катта ер участкалари бўлган катта ер эгаси бўлган. У пуштунларнинг Гилзай қабила уюшмасининг бир қисми бўлган аҳмадзай қабиласига мансуб.
Шуниси қизиқки, Муҳаммад Нажибуллоҳ ҳам шу қабилага мансуб бўлган. Ашраф Ғани бой ва нуфузли оиладан бўлгани учун Кобулдаги нуфузли «Ҳабибия» лицейини тугатгач, АҚШнинг Орегон штатидаги Лейк-Освиго Катта мактабига ўқишга юборилди ва 1967 йилда у ерни тамомлади. Дастлаб у ҳуқуқшуносликни ўрганди, лекин кейинчалик ўз мутахассислигини ижтимоий-маданий антропологияга ўзгартирди. Ливандаги Бейрут Америка университетида ўқишни давом эттириб, 1973 йилда бакалавр даражасини олди. 1974 йилда бир йил аввал Афғонистон Республикасига айлантирилган Афғонистонга қайтиб, Кобул университетида дарс бера бошлаган.
Тез орада у хорижда ўқиш учун давлат стипендиясини қўлга киритди ва 1977 йилда апрел инқилобидан олдин Афғонистонни тарк этиб, Нью-Йоркдаги Колумбия университетига ўқишга кирди, у ерда шу йили магистр, 1983 йилда эса фалсафа фанлари доктори, шунингдек, антропология фанлари доктори илмий даражасини олди.
1983-йилда Берклидаги Калифорния университети ҳамда Жонс Хопкинс университетида (Балтимор, Мериленд) дарс беришга таклиф этилган. Ўшанда, 1979 йилда Советлар тарафдори бўлган Афғонистон Демократик Республикасида бошланган қонли фуқаролар уруши авж олганди. У 1988 йилда Афғонистондан Совет қўшинларининг олиб чиқилишини қўллаб-қувватлади.
1991 йилда Ашраф Ғани Бош офиси Вашингтонда жойлашган Жаҳон банкида иш бошлади. 1990-йиллар давомида асосан Жанубий ва Шарқий Осиёдаги Жаҳон банки лойиҳаларида ишлаган ва уларга ихтисослашган, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон, Бангладеш ва Покистонга тез-тез ташриф буюрган. У жаҳон банкининг Хитой ва Ҳиндистон миссияларида айниқса фаол қатнашган. 2000-2001 йилларда Россияда кўмир конларини модернизация қилиш бўйича кредит дастурини назорат қилувчи Жаҳон банки миссиясининг махсус вакили сифатида фаолият юритган. Жаҳон банкида ишлаш билан бир қаторда вақти-вақти билан Гарвард ва Стенфорд университети бизнес мактабларида менежментдан дарс берарди.
2001 йилнинг октябрида БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Лахдар Брахимийнинг маслаҳатчиси этиб тайинланган. У Афғонистонга қайтиб, Бонн битимини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва қабул қилишда иштирок этди.
2001 йил декабрида Афғонистон президенти Хамид Карзайнинг молиявий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси лавозимини тайинланди.
У БМТнинг Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини мувофиқлаштириш бўйича ваколатхонаси раҳбари бўлган.
2002 йилнинг июнидан 2004 йилнинг декабригача Хамид Карзай раҳбарлигидаги ўтиш даври ҳукумати Маҳкамасида Молия вазири вазифасини бажарган.
2003 йилда Emerging Markets ривожланаётган бозорлар трейдерлари уюшмаси томонидан Осиёнинг энг яхши молия вазири деб тан олинди.
2004 йилги президентлик сайловларидан сўнг у сайланган таркибига ўтмади ва Кобул Давлат университети ректори этиб тайинланди.
2006 йилда Аҳмадзай БМТ Бош котиби сифатида Кофи Аннаннинг вориси бўлиш учун Афғонистон томонидан расман номзод қилиб кўрсатилди. Бироқ у БМТ бўлғуси Бош котиби Пан Ги Мунга ютқазди.
2009 йилги президент сайловларида иштирок етиб, 3% га яқин овоз тўплади.
2011 йилдан 2013 йилгача Афғонистоннинг тўла суверенитетини тиклаш муаммолари билан шуғулланувчи ўтиш мувофиқлаштириш Кенгаши (Afghanistans Transition Coordination Commission) раиси бўлган.
2013 йил 6 октябрда Афғонистон президентлигига сайловларда номзод сифатида рўйхатга олинди.
Давлат самарадорлик институти (Institute for State Effectiveness) асосчиси ва раиси.
Ашраф Ғани Аҳмадзай БМТ аҳолининг кам таъминланган қатламлари юридик ҳуқуқларини мустаҳкамлаш бўйича комиссияси  (UN High Level Commission on Legal Empowerment of the Poor), глобал хавфсизлик бўйича Брукингс институти, Атлантика Кенгаши, Америка ҳуқуқшунослар уюшмаси маслаҳат Кенгашларининг аъзоси.
World Justice Project ноҳукумат инсон ҳуқуқлари ташкилоти директорларидан бири.
Саид Жамолиддин медали (Sayed Jamal-ud-Din Afghan medal) билан тақдирланган.
АҚШ даги Скрэнтон университети (University of Scranton) ва Канаданинг Гуэлф университети (University of Guelph) фахрий доктори ҳисобланади.
2008 йил Тафтс университетининг Dr Jean Mayer Global Citizenship Award мукофотини олди.
2013 йил Британиянинг Prospect нашрига кўра, дунёнинг 100 та энг яхши мутафаккири (World Thinkers 2013) рейтингида иккинчи ўринни эгаллади.
Fixing Failed States (2008) китоби муаллифи.
2014 йил Афғонистон президенти этиб сайланган; 2019 йил сентябрда қайта сайланган.

Оиласи ва шахсий ҳаёти

Ашраф Ғани Саада Рула билан турмуш қурган. Рула Саада Ғани Ливандаги насроний оиласида туғилган. Эр-хотин 1970 йилларда Ливаннинг Байрут шаҳридаги Америка университетида таҳсил олаётиб танишганларидан сўнг турмуш қуришди. Улар охир-оқибат АҚШга кўчиб кетиб, Америка фуқаролигини олишди.
2009 йилда Ашраф Ғани АҚШ фуқаролигидан воз кечиб, бипатрид бўлишни тўхтатди. Бу қадамни у кўпинча икки фуқароликда танқид қилинганлиги ва энди бўлажак президентлик сайловларига "очиқ виждон билан" ўз номзодини кўрсатиши мумкинлиги билан изоҳлади.
Эр-хотиннинг иккита фарзанди бор: қизи Мариям ва ўғли Тарик. Уларнинг иккаласи ҳам Америка Қўшма Штатларида туғилган ва АҚШ фуқаролигига эга. Мариям рассом ва санъатшунос бўлиб, Нью-Йоркда яшайди, Тарик бизнес билан шуғулланади ва у ҳам Қўшма Штатларда ҳам яшайди.
Маълумки, 1990-йилларда Ашраф Ғани ошқозон саратонидан азият чеккан ва шу туфайли ошқозонининг бир қисмини йўқотиб, махсус парҳезга амал қилади. Айтишича, у ҳар куни эрталаб бешда уйғонади ва икки-уч соат ўқиш билан машғул бўлади. У крикет, бейсбол ва футболга ишқибоз, тоза ҳавода сайр қилишни ёктиради, китоб тўплайди, Афғонистон ва унинг атрофидаги мамлакатлар тарихини ўрганишга қизиқади. Афғонистон Ислом Республикаси президенти сифатида ўтмишдоши сингари Ашраф Ғани ҳам миллий пуштун ва афғон либосларини кийишни маъқул кўради, камдан-кам ҳолларда классик Европа костюмини кияди.
Ашраф Ғани ўзи туғилган Логар вилоятидаги Сурхаб қишлоғида 80 гектар ерга эгалик қилади, бу ерлар баъзи манбаларга кўра, сотиб олинган, бошқаларига кўра, отасидан мерос қолган. Бундан ташқари, у отасидан асосан қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган яна бир неча йирик ер майдонларини мерос қилиб олганлиги таъкидланади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Шахслар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Ато Муҳаммад Нур Абдуллa Aбдулла »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase