close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ато Муҳаммад Нур

Ато Муҳаммад Нур (дарий тилида عطا محمد نور‎; 1965 йил Балх вилоятида туғилган) — Афғонистон сиёсий арбоби, ўтмишда – Балх вилояти ҳокими (2004—2018). Афғонистоннинг энг бой одамларидан бири, Афғонистон тожикларининг асосий етакчиси, де-факто Афғонистоннинг бутун шимолий қисмини назорат қилади.

Ҳозирги пайтда Ато Муҳаммад Нурнинг шахсий армияси 60 минг кишидан иборат, шунингдек, 12 минг кишига яқин учта милиция гуруҳи ҳам унга бўйсунади. Манбалар Афғонистонда фуқаролар уруши бошланган ҳолатда Ато Муҳаммад Нур бутун мамлакат шимолини қўлга олишидан хабар беради.

Таржимаи ҳоли

Ато Муҳаммад Нур 1965 йил Балх вилоятининг Мозори-Шариф шаҳрида туғилган. Этник тожик. Лақаби: ўқитувчи, шимол қироли. 1979 йилгача қишлоқ мактабида ўқитувчи бўлиб меҳнат қилган, совет-афғон низоси бошлангач, мужоҳидларни ўқитган, сўнгра Жамоати Исломия қарашилик партияси аъзоси ва дала қўмондони бўлган.
1992 йилга келиб, Афғонистон шимолидаги энг нуфузли дала қўмондони саналган. Худди шу йили Абдурашид Дустумнинг Миллий ислом ҳаракатига етакчининг ўринбосари сифатида қўшилган, лекин бир йилдан кейин ушбу ҳаракатни тарк этган.
1996 йил охирида Балх вилоятида Аҳмад Шоҳ Маъсуднинг «Толибон»га қарши Шимолий Иттифоқида дала қўмондони бўлиб хизмат қилган.
2002 йилдан бери Балх вилояти ҳокими. The Economist журнали рейтингига кўра, Афғонистоннинг энг бой одамларидан бири ҳисобланади.
Балх вилоятида 1980 ва 1990-йилларда ўзи билан жанг қилган қўмондонлар таркибидан иборат кучли интизомга эга маъмурият шакллантирган;
Авторитар усуллар ҳисобига Ато Нур маъмурияти ҳатто узоқ туманларда ҳам нисбатан хавфсизлик ва барқарорликка эришди, бу эса минтақада иқтисодий ўсишга хизмат қилди;
2005-2007 йилларда 7200 гектар майдонда кўкнори экинини йўқ қилиш бўйича дастурни амалга оширди;
2009 йил августида бўлиб ўтган сайловларда ярим-тожик доктор Абдулла Абдуллани қўллаб-қувватлади;
Вилоятдаги бизнесни, шу жумладан, хуфиёна бизнесни тўлиқ назорат қилади, минтақадаги энг йирик компаниялар эгаларидан бири;
Хавфсиз турмуш ва яхши йўллар учун аҳоли Ато Нурга ҳар томонлама ёрдам кўрсатади;
Ато Нур маъмурияти мунтазам равишда давлат хизмати устуворликларини қайта қуриш дастурлари доирасида қўшимча молиялаштириш олади ва АҚШ гиёҳвандликка қарши кураш бўйича вазирлигидан маблағлар олиб туради;
Ато Нур рақиблари уни одамлрни қўрқувда ушлаб турадиган ва минтақада гиёҳванд воситалар савдосига йўл қўйиб берадиган порахўр сифатида тавсифлайди;
Айни пайтда Ато Нур хавфсизлик кучлари Миллий армия билан биргаликда Балх вилоятидаги ИШИД ва Толибон гуруҳларига қарши жанг қилмоқда.
Оммавий баёнотлар тезислари (фаол PR, шу жумладан ижтимоий тармоқларда): у Афғонистондан хорижий қўшинларини олиб чиқиш стратегиясига қарши, чунки «Толибон» фаолиятини фаоллаштиришдан қўрқади ва айни пайтда Афғонистон ҳудудида америка базалари мавжудлигини қўллаб-қувватламайди;
Илгари «Толибон» билан музокара жараёнига қарши, собиқ ашаддий душманлари билан ярашишга қарши, энди «Толибон» вакилларининг ҳукуматга қўшилишига рози;
Ҳукуматни «Толибон» билан тинчлик музокаралари жараёни борасида  халқни хабардор қилиб боришга чақиради;
Кўкнори етиштиришга қарши курашишга қаратилган улкан маблағлар мамлакатда афюн етиштириш ва контрабанда қилишни кенгайтираётган мафия аъзолари қўлига тушишини даъво қилади; дунё мамлакатларини Афғонистон билан ҳамкорлик қилишга ва мамлакатда барқарорликка эришиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга чақиради.
Ато Нурнинг бешта ўғли ва иккита қизи бор. Катта ўғли Лондонда ўқиган, ўртанча ўғилларидан бири эса – Дубайдаги Америка университетида.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Шахслар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Муҳаммад Умар Ашраф Ғани »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase