close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Абдуллa Aбдулла

Абдуллa Aбдулла (дарий. عبدالله عبدالله 1960 йил 5 сентябрда туғилган, Кобул, Афғонистон) — афғон сиёси арбоби, Афғонистон ташқи ишлар вазири (2001—2006). 2014 йил 29 сентябрдан 2020 йил 11 мартгача Афғонистон бош вазири.

Кобул шаҳрида тожик оиласида туғилган, 7 та опа-синглиси ва 2 та укаси бўлган.
Кобулдаги «Нодира» гимназиясини тамомлаган, 1984 йил эса – Кобул университети тиббиёт факультетини. Пешовардаги қочоқлар учун госпиталда ишлаган. 1986 йилдан 1992 йилгача бўлган даврда Панжшер дарасида мужоҳидлар бош шифокори, Аҳмад Шоҳ Маъсуд ва «Шимолий Иттифоқ» назорати остидаги ҳудудларда соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. 1992 йил Покистондан ватанига қайтган.
2009 йилда президентлик сайловларида мухолифат номзоди сифатида қатнашган. Сайловларнинг биринчи турида у иккинчи ўринни эгаллади ва 30,59 фоиз овоз тўплаган ҳолда ўша пайтда мамлакатнинг амалдаги президенти бўлган Хамид Карзайга биринчи ўринни бой берди. Иккинчи раунддан сал олдин у сайлов пойгасидан чиққанини эълон қилди ва Хамид Карзай президент бўлди.
2014 йил яна президентлик сайловига номзодини қўйди, 5 апрелда бўлиб ўтган биринчи давра якунларига кўра 41,89 фоиз овоз олиб, биринчи ўринни эгаллади, асосий рақиби Ашраф Ғанини ўзиб кетди. Иккинчи давра якунларига кўра у Ашраф Ғанига ютқазди, аммо сайлов натижаларини тан олмади. Шунга қарамай, 2014 йил сентабрида ҳар икки рақиб Ғани президент лавозимини эгаллаши бўйича битим тузиб, Абдулла ўз тарафдорларини қатор ҳукумат лавозимларига тайинлаши мумкин бўлди.
«Қозоғистон Республикаси мустақилигининг 25 йиллиги» юбилей медали билан тақдирланган (2017)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Шахслар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Ашраф Ғани Абдул Ғани Бародар »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase