close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россияда Ислом

XX асрнинг иккинчи ярмида ва XXI асрда Россияга мусулмонларнинг оммавий кўчиши бошланди. Бунга параллел равишда баъзи руслар ислом динига кирмоқда, миллонлаб мусулмонлар ўз динларига содиқ қолган ҳолда руслар билан қўшилиб кетишмоқда.

2002 йили Россия аҳолини рўйхатдан ўтказиш натижаларига кўра, аҳолининг адади 145164300 та бўлиб, улардан 4,5 млн.ни мусулмонлар ташкил қилади. Мусулмонлар миқдори ўсмоқда, бу асосан мусулмон миллатлари орасида туғилишнинг нисбатан кўплиги, ҳамда қўшни ва чет давлатлардан эмиграция билан боғлиқдир. Россия Федератцияси - руслар кўпчиликни ташкил қиладиган ва уларга хос маданий конфессионал доминантига эга давлатдир. Ислом дини чуқур тарихий илдизи, ҳозирги Россия ҳудудига кўп асирлик «истиқомати» ҳамда Россия цивилизациясига қушилиб кетганлигига қарамасдан, озчиликниннг дини ҳисобланади.
Бугунги кунда Россия «Ислом масаласи»ни Чор империяси ва СССРдан мерос қилиб, аста-секин кўп миллатли ва кўп конфессионал давлат ва жамият амалда қандай бўлишини ўз бошидан ўтказмоқда.

Россия учун ислом масаласи

Биринчидан Мамлакатда қирқдан ортиқ миллатга мансуб 14 млн.дан ортиқ мусулмон истиқомат қилади. Бу сон мусулмонлар таъсири ҳақида уйлашга мажбур қилади.
Иккинчидан Ислом омилининг Россия учун аҳамияти олти собиқ иттифоқдош республикалар (Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон) мусулмон оламига мансублиги билан белгиланади. Уларнинг барчаси Ҳозирги РФнинг яқин келажакдаги манфаатлари доирасига киради.
Учунчидан Россия манфаатлари доирасида олдин СССР билан чегарадош бўлган Афғанистон, Эрон, Туркия, Покистон, ва Яқин Шарқ мамлакатлари ҳам бор. Мазкур улкан мусулмон худуди билан Россия ўз тарихи давомида муносабатларнинг турли шакилларига кирган.
Туртинчидан Икки қутубли геосиёсий тузумнинг қулашидан кейин дунёда секин-аста муносабатларнинг бошқача турлари шакиллана бошлади. Америкалик сиёсатшунос С.Хантингтоннинг цивилизациялар туқнашуви муқаррарлиги ҳақидаги машҳур ғоясини мутлақ ҳақиқат деб ҳисобламаган ҳолда, ғарбий-христиан ва мусулмон дунёлари ўртасидаги куч ишлатишгача борган низоларнинг турли шакиллари ҳали ҳамон давом этаётганлигини айтиб ўтиш керак.

Россиянинг кўп миллионлик мусулмон жамоасининг миллий таркиби рангбаранг бўлиб, унда қуйидаги миллатлар купчиликни ташкил қилади:

    Татарлар-5,5 млн.дан ортиқ;
    Бошқирдлар -1,5 млн.дан зиёд;
    Чеченлар-1,3 млн.;
    Оварлар-700 мингдан ортиқ;
    Кабардинлар-50 минг;
    Даргинлар- 500 минг;
    Лезгинлар-400 минг;
    Ингушлар- 400 минг;
    Карачаевлар-200 мингдан ортиқ;
    Лакцлар-100 минг;
    Балкарлар-100 минг атрофида.

Бундан ташқари мамлакатда 1 млн.га яқин форсийзабон мусулмонлар, жумладан 300 минг тожикистонлик тожиклар, Ўзбекистон ва Афғонистондан ҳам тахминан шунча, 400 мингдан ортиқ курдлар, 100 минг пуштунлар, 1млн.га яқин озарбойжон ва бошқалар истиқомат қилади. Москва Ислом маданияти маркази ўтказган тадқиқот натижасида қуйидаги маълумотларга эга бўлинди: мусулмонларнинг 0,2% Россиянинг марказида ва 42,9% Шимолий кавказ бўйлаб тарқалган.

Бугунги кунда Россия мусулмон ҳудудлари деганда, одамлар хаёлига биринчи навбатда Чеченистон келиши табиий ҳол. Ваҳоланки, бу республика Шимолий Кавказ бўлими каттагина ҳудуднинг бир қисми холос. Демак, Шимолий Кавказ ўз ичига: Доғистон, Чеченистон, Ингушетия, Шимолий Осетия, Кабардина-Балгария, Карачаево-Черкесия, Адигея республикаларини олади.
Шимолий Кавказ Чеченистон тимсолида машҳур бўлганлиги билан мусулмонлар сони жиҳатидан Волга-Урал номли худуддан кейинги ўринда туради. Татаристон ва Бошқирдистон бу худуд маркази бўлиб, улар атрофида Ульяновск, Самара, Саратов, Астрахан, Пенза, Пермь, Чельябинск, Оренбург, Свердловск, Тюмень, Удмуртия каби вилоят ва республикалар бирлашган.
Бундант ташқари тобора сони ошиб бораётган мусулмон муҳожирлар асосан катта шаҳарларда жойлашуви кузатилмоқда.
Масалан: Москва ва Москва вилоятида 1,5 млн. мусулмон истиқомат қилади. Улар етмишдан ортиқ тилларда гаплашишлари юқоридаги фикримизга далил бўлади.
Мамлакат мусулмонларининг ҳайбатли адади рус жамиятининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида сезиларли таъсирга эгадек, туюлади. Бироқ Россия мусулмонларининг ташкилий бирлашмалари, хусусан, диний идораларни кўриб чиққанда, ягона диний ташкилот йўқлиги, шу билан бир қаторда мавжуд диний идораларнинг (ҳар бир ўзини мустақил ҳисоблайдиган) ўзаро келишмовчиликлари кўзга ташланади.
Демак, ўтган асрнинг 90-йиллари ўртасида Россияда мусулмонларнинг учта йирик диний маркази шаклланиб, мамлакат мусулмонлари раҳномолиги учун «кураш» олиб бормоқда. Булар:
Мусулмонлар марказий диний идораси(ММДИ), Мусулмонлар диний идораларини мувофиқлаштирувчи олий маркази (МДИ МОМ) ва Россия муфтийлар иттифоқи (РМИ). Мана шу «келишмовчиликлар уч бурчагида» Россия мусулмон руҳонийлари орасидаги муносабатлар шакилланиб келмоқда.
Шундоқ қилиб, 1992 йилда РМД МОМ ташкил этилди. 1994 йили Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. Татаристон пойтахти Қозонда қароргоҳи жойлашган. Марказ Татаристон, Бошқирдистон, Волгабўйи, Сибирь, Чувашия, Коми, Кабардина-Балкария, Карачаево-Черкесия, Ставропол каби диний идораларини бирлаштирди. 1995 йилдан бери РМДИ МОМнинг ижроия қумитаси бошлиғи Нафигулла Аширов Бўлиб келмоқда.
Кейинги ташкилот Россия Марказий Европа қисми мусулмонлари диний идораси (РММДИ) бўлиб, у 1994 йили ташкил этилди. Бу идора Владимир, Иванов, Калининград, Калуга, Москва, Нижний Новгород, Тула, Ярославль вилоятлари, шунингдек, Москва ва Сочи мусулмон жамоаларини бирлаштирди. РММДИ ташкил этилишда, Москва жомеь масжиди бош имом хатиби Равиль Гайнуддин катта жонбозлик кўрсатди. Мазкур ташкилот асосида, кейинчалик, 1996 йили Россия Муфтийлар Иттифоқи (РМИ) ташкил этилди. Р. Гайнуддин аввал РММДИнинг кейин РМИнинг раиси этиб сайланди.
Ҳозирги вақтда Россия Федерациясида (Шимолий Кавказ билан бирга) қирқдан ортиқ диний идоралар фаолият олиб бормоқда.
Уларнинг йигирмадан ортиғи Адлия Вазирлиги рўйхатидан ўтган. Уларнинг сони, бир-бирлари билан келишиб қушилиши натижасида, камайиши ҳамда ички келишмовчиликлар ҳали ҳам ниҳоя топмагани учун купайиши ҳам мумкин.
Идоралар орасидаги низолар бошлиқлар миқёсида олиб борилиб, қавм буни ҳеч ҳам қуллаб -қувватлагани йўқ. Т.Тожиддин ва Р.Гайнуддин тузилмалари ўртасида давом этаётган ихтилофлар собиқ Иттифоқ қулаганидан кейин йўқотилган ташкилий бирликка эришиш ва адоватлар барҳам топишини орзу қилаётган оддий Россия мусулмонлари жонига тегди.

Россия ҳукуматининг Ислом борасидаги сиёсатининг моҳияти

Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида Россияда ислом ролининг сезиларли ўсиши кузатилмоқда. Унинг давлат ва жамиятга таъсири кўп йўналиш бўйилаб кучайиб бормоқда. Улар орасида учта асосийсини курсатши мумкин-диний, ижтимоий-маданий ва сиёсий. Бу соҳаларда ислом уйғонишининг оқибат ва истиқболлари хилма-хиллиги ва қарама-қаршилиги яққол кўзга ташланади.
Россияда ислом мавқеининг энг радикал ўзгаришлари диний ибодат соҳасида рўй берди. Уларнинг кўпчилиги мусулмонларни диндор сифатида, ҳамда эътиқод эркинлигига конституцион ҳуқуқларни амалга оширишдаги эҳтиёжларини қондиришда ижобий аҳамиятга эга бўлди. Мусулмонларнинг диний жиҳатдан ўз-ўзини англаши ва диний ҳаётининг тез фаоллашиб кетиши минглаб янги масжидлар қурилиши, ҳожиларнинг сонини ошиши, ислом эътиқоди бўйича адабиётларни минлаб тиражда нашр этилиши, кўп сонли диний ўқув муассасаларнинг, жумладан, университетларнинг очилиши, шунингдек, ўнлаб диний идораларни рўйхатдан ўтишида ўз аксини топди.
Ҳозирги замон Россиясида уйғониши оқибатларини қарама-қаршилигини унинг сиёсий роли билан тасдиқлаш мумкин. Бунга баҳо берганда шуни ижобатга олиш керакки, 90-йиллар ўрталаридан ислом ўзини фақатгина диний омил, маънавий-маданий қадрятлар тарқатувчи ёки ижтимоий дастурларни амалга оширувчи сифатида эмас, балки Россия сиёсий жараёнининг муҳими таркибий қисмига айланганини курсата бошлади.
Россия ҳукумати томонидан исломнинг сиёсатдаги иштироки турлича бахоланмоқда. Сиёсий фаоллик мусулмонлар манфаатини ифодаловчи баъзи рахнамоларга шахсий машҳурлик олиб келаётган бўлса ҳам, сиёсий ислом жамиятни демократик асосларда жипслашишига ва хуқуқий давлатчиликни мустаҳкамланишига кумаклашаётгани йўқ.
Давлатни исломга нисбатан бундай муносабати бу феноменинг ҳозирги Россиядаги ролига мос эмас ва охирга пайтларда мамлакат дуч келган ва бевосита ислом дини билан боғлиқ мураккаб муаммоларни ечишга ҳисса қушмайди. Бошқача қилиб айтганда, ҳукуматни исломга муносабати чекланганлиги ва юзакилиги кўзга ташланади. Россия Федерацияси президенти ҳузуридаги диний ташкилотлар масалалари буйича комиссияларни тузулиши, ҳукумат Россия конфессионал ҳаётига зарурий эътибор бераётгандек туюлади, лекин бу органлар фаолияти асосан диний масалаларни, унинг устига ҳаммасини эмас, фақат диний ташкилотлар вазифалари билан боғлиқларини ечишга қаратилган. Диний идолари билан муносабатни шакиллантирши давлатнинг ислом борасидаги сиёсатига тўлиқ муқобил бўлолмайди, унинг устига охирги пайтларда ҳукумат биринчи навбатда исломнинг соф диний муаммоларини ечиш билан шуғулланмасдан, унинг сиёсий фаоллигига ўзининг позициясини ишлаб чиқишга мажбур бўлмоқда.
Диний таълим тизимига диний кадрлар тайёрлашни чет элда эмас, айнан Россияда ташкил этиш мақсадида кам таъсир ўтказилмоқда. Чет эл ислом ташкилотлари билан муносабатлар бир томонлама, асосан ҳуқуқ-тартибот органлари йўналиши бўйича ўрнатилган. Уларга Россия мусулмонларининг диний ва ижтимоий муаммоларини ечишда шерик сифатида эмас, давлат манфаатларига таҳдид манбаси сифатида қаралмоқда.
Россия ҳукуматининг ислом борасидаги сиёсатини фақат салбий ва суст деган хулоса ўта қатъий бўлган бўларди. Расмий Москва ислом билан боғлиқ баъзи ички ва ташқи масалалар борасида ижобий ўзгаришларга эришди. Россиянингн собиқ президенти В. Путин Путраджайда (малайзия) Ислом Конференцияси Ташкилоти (ИКТ) бош котиби Абдулвоҳид ибн Абдулазизга Чеченистон президенти Ахмад Қодировни таништириб: «Чеченистон президенти илгари у томонда, россияликларга қарши уруш қилган; дейиши, Россия ҳукумати чечен муаммосини ҳарбий эмас, сиёсий йўл билан ечишида анча илдамлаб кетганлигини яна бир бор исботлади. Россияни ислом олами билан янги асрдаги янгича бевосита мулоқоти пойдеворига 2003 йили октябрда биринчи ғишт қуйилди. Бу тарихий ташаббус В.Путин томонидан амалга оширилди.
Россия президенти Малайзиянинг Путраджай шаҳрида Ислом Конференцияси Ташкилоти саммитида ўз мамлакатини ташкилотга кузатувчи сифатида аъзо бўлиш истагини билдириш учун қатнашиши оламшумул воқеа бўлди. В. Путин Қатор телеканили «Ал-Жазира»га берган интервьюсида бу қадамни : «Биз ҳар доим купгина мусулмонлар ва араб давлатларининг асосий иттифоқчиси бўлиб келганмиз. Бундан кейин Россиянинг иттифоқчилиги расмий мақомга эга бўлиши аниқ бўлиб қолди. Бироқ биринчи ва асосий муаммо бу Россияни исломга нисбатан изчил, принципиал страрегик сиёсатга йўқлиги, ҳамда ислом билан боғлиқ Россиянинг ҳам ички, ҳам ташқи муаммолар мавжудлиги мамлакатни мусулмон дунёсига интеграциясини қийинлаштириши табиий. Россиянинг биринчи шахси томонидан қилинган таклиф бу йўналишдаги кейинги қадамларга стимул бўлиб хизмат қилади. Россия ҳукуматининг ислом масаласидаги бугунги йўналишини баҳолаганда шуни хулоса қилиш мумкинки, у мувозанатсиз бўлиб исломга Россия учун хавфли сиёсий омил нуқтаи назар ҳокимлиги остида шакилланган. Шунинг учун давлат диққат марказида фақатгина ҳуқуқ-тартибот органлари фаолияти доирасида бўлган ислом экстремизми ва терроризмига қарши кураш туриши тасодиф эмас. Россияга ислом масаласини ҳал қилишда ҳамма нарса давлатга боғлиқ эмас. Лекин у исломга нисбатан чуқур ўйланган принципиал сиёсатни ишлаб чиқиб, амалга оширган тақдирда яхши натижаларга эришиши мумкин (авваламбор ўз манфаатлари йўлида). Бироқ бу сиёсат фақатгина ҳуқуқ-тартибот органлари улуши бўлибгина қолмай, Россия ҳукуматининг барча, жумладан, энг юқори поғоналари диққат марказида бўлиши керак.

2014 йил

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase