close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Рўзанинг тиббий тадқиқотлари

1975 йили Аллан Котт "Рўза турмуш тарзидек" китобида рўза тутишлик овқат ҳазм қилиш ва марказий асаб системасига физиологик дам бериб, модда алмашинувини нормаллаштиришини сезиб қолди.

• рўзанинг тадқиқотлари
• ислом шариати буюрган рўзанинг фарқли жиҳатлари
• беморлар учун рўза тутиш тартиби

Дунёда таҳминан 900 миллион мусулмон мавжуд. Рамазон ойида уларнинг аксарияти рўза тутадилар. (яъни саҳардан то ифторгача ҳеч нарса ейишмайди ва ичишмайди). Улар рўзани озиш ёки ошқозонни юкдан бўшатиш учун эмас, балки Аллоҳ таоло Қуръони каримда буюргани учун тутишади. "Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шаядки тақводор бўлсаларингиз" (Бақара сураси 183-оят )
Ислом шариатига кўра балоғатга етмаган, касал, сафардагилар, ҳайз кўрган ёки эмизикли аёлларлар рўза тутишликдан озод қилинадилар. Рўзадорлар эса фақатгина еб-ичишдан тийилмай, балки ёмон одатлардан, чекиш жинсий алоқа қилишдан ҳам тийилишлари зарур. Рамазон ойида кўпгина савобли ишларни қилиш, ибодатни кўпайтириш, Қуръон тилoват қилиш, эҳсонларни кўпайтириш тавсия этилади.
Рўзадор бўлишлик инсон организми учун углеводларни, хусусан шакарни сиқиб энергия топиш учун зарур. Организм талаб этмаган ортиқча углеводлар мушакларни ёғланишига, жигарда гликогенлар[1]ни пайдо бўлишига олиб келади. Ошқозон ости бези ишлаб чиқарадиган инсулин, гормонлари қондаги шакар миқдорини бошқа энергия манбаи-гликогенга буриб камайтиради. Инсулин фойдали бўлиши учун модда алмашинуви жараёни жуда яхши бўлиши зарур. Масалан, тўла кишиларда модда алмашинуви бузилгани учун уларнинг организмида инсулин ўз вазифасини тўлиқ бажара олмайди. Бу эса қандли диабетга олиб келиши мумкин.
Рўза тутилганда организмнинг углеводни истеъмол қилиши кескин ошади, бу эса қондаги шакар ва инсулинни камайишига олиб келади. Организмга зарур бўлган энергияга глюкозани сарфлаш учун жигар гликогенни сарф қилади. Рўза тутилган вақтда организмнинг энергияга бўлган эҳтиёжи ёғ ва ёғ манбаларини қисқартиради.
Юқорида кўрсатилган инсон физиологиясидаги аспектлар асосида вазнни мувазанатлаш учун ярим очлик ёки парҳез қилиш самарали қўлланилади. Бундай даволаниш организм учун аниқ миқдордаги протеинни, мультивитаминларни ва бошқа моддаларни беради. Парҳез ортиқча вазндан қутилтириши, қондаги шакар миқдорини камайтириши мумкин, лекин бу ёмон салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлгани учун доимий врач назоратида бўлиш керак.
Тўлиқ очлик билан тутиладиган рўза очлик ҳиссиётини камайтиради ёки умуман йўқ қилади. Бунда вазн тез камаяди. 1975 йили Аллан Котт "Рўза тармуш тарзидек" китобида рўза тутишлик овқат ҳазм қилиш ва марказий асаб системасига физиологик дам бериб, модда алмашинувини нормаллаштиришини сезиб қолди. Аммо шуни таъкидлаш лозимки, тўлиқ очлик билан тутиладиган рўза салбий натижалар бериши мумкин. Масалан, врач назоратисиз қилинган кам каллорияли диета гипокалемин ва юрак аритмиясига олиб келиши мумкин.

Исломий рўзанинг тадқиқотлари

Аммана (Иордания) тиббиёт университети доктори Доктор Солиман 1984 йили июнь-июль ойларида рамазон вақтида кўнгиллилар иштирокида тажриба ўтказди. Унда 15 ёшдан 64 ёшгача бўлган 42 нафар эркак ва 16 ёшдан 28 ёшгача бўлган 26 нафар аёл иштирок этди.
Уларниг вазнилари ўлчанди, қон анализлари користолга, тестостеронга, натрийга, кальцийга, глюкозага, холестерин даражасига, липопротеид[2]нинг юқори қўрсаткичига (ЛВП), липопротеиднинг қуйи қўрсаткичига (ЛНП), триглицеринга (ТГ) олинди. Барча маълумотлар рамазоннинг боши ва охирида ёзиб қўйилди. Натижада қуйидагилар аниқланди: эркакларда 6.8-7.1 кг.гача, аёлларда 4.2-4.8 гача вазн ташланган, қондаги глюкоза даражаси эркаклардан 23.6 мг/длдан 90.2 мг/длгача, аёлларда 1,1 мг/дл дан 7 мг/дл гача ўсган. Қолган кўрсаткичлар ўзгаришсиз қолган.
Теҳрон (Эрон) тиббиёт университети доктори Ф.Азизи ўзининг ёрдамчиси билан тўққизта соғ эркаклар устидан глюкоза даражасини, билирубинни, кальцийни, фосфорни, оқсилни, альбуминни, лютеинизирациялайдиган гормонни, тестостеронни, пролактинларни ўлчаб тадқиқот ўтказдилар. Анализлар рамазоннинг 10, 20, 29-кунлари олинди. Вазнни ўрта кўрсаткичини аниқлаб рамазонинг 29-куни 65.4 кг дан-61.6 кг.гача вазнни камайганини кўрсатди. Глюкоза даражаси 10-куни 82 мг/дл дан тушган 20-куни 76 мг/дл гача, 29-куни эса 84 мг/дл га кўтарилган. Билирубин даражаси 10-куни 0.56 дан 1.43 мг/дл га кўтарилган, 20 ва 29-кунларига келиб 1.1 мг/дл га тушган. Барча кўрсаткичлар рамазондан 4 ҳафта кейин ўз жойига келган. Кальций, фосфор, оқсил, альбумин ва бошқа текширилаётган гормонлар сезиларли даражада ўзгармаган.
Доктор Азизи даврий равишда 29 кун давомида суткасига 17 соат ўзини ейишликдан тийишлик эркакларнинг репродуктив гормонларига таъсир қилмайди деган хулосага келган.
Юқоридаги икки тадқиқот натижаларига кўра, ислом шариатига мувофиқ рўза тутишлик инсон саломатлигида ҳеч қандай салбий таъсирлар кўрсатмай, вазнни ва липидли моддалар алмашинувини камайтириш билан фойдалидир.
Ислом шариатидаги рўза бошқа рўзалардан нимаси билан фарқ қилади?
Маълумки, ислом шариатидаги рўза юқорида кўрсатилган парҳезлардан бир вақтнинг ўзида икки аспектга ижобий таъсир кўрсатиши билан ажралиб туради. Унинг ажойиб тиббий хоссалари қуйида келтирилган фактларда намоён бўлади:

1. Рамазон ойида тутилган рўза бошқа парҳезлардан шуниси билан фарқ қиладики, унда ифтор ва саҳар вақтларида таомлар чекланмаслиги билан тўймаслик ёки калориясиз бўлишлиги кутилмайди. Буни 1074 йилда Шимолий Дакотадаги университет талабалари устида олиб борган тадқиқотлари натижасига кўра М.М. Хуссаин тасдиқлаган. У ўз тадқиқотларидан тиббиёт талаб этган меъёрдаги калория рамазон ойида учдан икки қисмни ташкил этади деган хулосага келган.
2. Рамазонда рўза тутишлик ихтиёрийдир. У врач томонидан белгиланмайди. Миянинг гипоталум қисмида "липостат" деб номланувчи марказ мавжуд. У инсон танасини барча қисмини назорат қилиб туради. Тўлиқ ва қисман очлик даврдаги парҳезда вазн сезиларли даражада камаяди, бунга эса марказ фожиага қарагандек жавоб беради ва организмни парҳез тугаганидан сўнг яна ўз ҳолига келиши учун дастурлайди. Шундай қилиб, озишнинг ягона маъқул йўли аста-секинлик билан назорат остида босқичма-босқич озуқани камайтиришдир. Рамазон – бу ўз-ўзини назорат қилиш ва тарбиялаш ойидир. Бу эса озиқланиш феъл – атворида лопостатнинг дастурига ижобий таъсир қилади.
3. Ислом шариати озуқани чекламайди (яъни фақат оқсил, углевод, сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш). Саҳар вақтида енгил нонушта қилинади, ифтор вақтида бирор ширинлик масалан, хурмо, мевалар, шарбатлар билан оғиз очилади. Бу эса кейинроқ истеъмол қилинадиган кучли овқат пайдо қиладиган гипоглиценлардан фориғ бўлишга олиб келади.
4. Ифтордан кейин озуқадаги моддалар алмашинувига ёрдам берувчи қўшимча намоз (таровеҳ) ўқилади. Калорияларни сар-ҳисоб қилиш ёрдамида Таравеҳ намозида таҳминан 200 калория энергияни емирилишини ҳисобладим. Ислом ибодатларидан бўлмиш "Намоз" мушаклар учун машқ билан калорияларни тарқалишида юмшоқ жисмоний тарбия машқларини ўзида боғлайди.
5. Ўз-ўзидан рамазон ўзини тарбиялаш машқи ҳисобланади. Чекувчилар, ширинҳўрлар, кофени севувчилар учун бу одатларни камайтириш учун яхши машқ ҳисобланди ва албатта рамазондан кейин ҳам буни давом эттиришни умид қилиш керак.
6. Мусулмонлар рўзда руҳий натижани яхшилинишига гувоҳлик беришган. Улар рамазон хотиржамлик ва тинчлик хиссиётини беришини айтишади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтади: "Бирортангиз рўза тутаётган экансиз, асло лоф ва ёмон сўзламанг, бақириб-чақирманг ҳам. Борди-ю биров уни сўкса ёки бўлмаса у билан ғавғо қилмоқчи бўлса, унга "Мен рўзаман" десину, сўз айтмасин", шунингдек, рамазон ойида бировга душманлик қилиш энг кичик қийматда бўлади. Бу ойда мусулмонларнинг қўрқуви жиноятларнинг кескин камайишга олиб келади.

Ўзим ҳақимда шуни айтишим мумкинки, Рамазоннинг дастлаб кунларидан вазнимни камайиши туфайли ўзимни яхши хис қилдим. Мен қўпроқ ишладим ва ибодат қилардим. Бу мени жисмоний бақуватлигимни ва ақлий қобилиятимни кучайтирди. Офисимда ўзимнинг шаҳсий лабороториям мавжуд бўлгани учун рамазондан олдин ва рамзоннинг охирида ўз анализларимни, қондаги глюкоза даражасини, триглицеринни ва холестеролани текшириб турдим. Ой охирида анализларим яхши чиққанини сездим. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, вазнимни камайиши менга муаммолар туғдирмади. Менинг вазн ташашим энг оз даражада бўлгани учун тезда йўқотилганлар тикланди. Рамазонда рўза тутишлик вазнида муаммолари мавжуд инсонлар ва чекишга муккасидан кетганлар учун ҳақиқий илтифот бўлиш мумкин. Бу ойда шундай инсонлар ёмон одатларини нозорат қилишга ўрганишлари мумкин.

Касалхона ва клиникадаги беморлар учун рўза тутишлик

Юқорида эслатиб ўтилгандек, айрим беморлар рўза тутишликдан озод этилади. Аммо айимлари рўза тутишлари мумкин. Улар учун қуйидаги тавсиялар берилади:

a. Қандли диабет билан касалланган беморлар. Қандли диабет билан оғриган ва парҳез буюрилган беморлар рўза тутишлари мумкин ва уларнинг вазнлари камайиши билан касаллик ўтиб кетиши мумкин ёки уларнинг ҳолатлари яхшиланиши мумкин. Қандли диабет билан оғриган ва парҳез билан бир қаторда Ориназ каби гипоглицемин препарптлари буюрилган беморлар учун рўзадор бўлишликларида айрим эҳтиёт чораларини кўришлари керак. Улар препаратнинг миқдорини учдан бир қисмга камайтиришлари ва препаратни эрталаб эмас, ифтор вақтида исъиемол қилишлари керак. Агар улар қонлариди шакар миқдори камайганини сезиб қолсалар ёки аниқласалар дарҳол рўза тутишликни тўхтатишлари керак. Инсулин қабул қиладиган қандли диабет билан оғриган беморлар рўза тутишлари асло мумкин эмас. Агар улар таваккал қилиб рўза тутишликни лозим топсалар, албатта шифокор назоратида бўлиб, инсулин миқдорини ўзгартиришлари шарт. Қандли диабет билан оғриган ва рўза тутаётган беморлар ифтор, саҳар вақтида парҳезга қаттиқ эътибор беришлари керак. Рамазонда ширинликлар кўп истеъмол қилинади, бу вақтда парҳезни бу билан бузишлик, уларнинг соғлигига салбий таъсир қилиши мумкин. Улар эрталиб ва рўзадан кейин қондаги шакар миқдорини текширтиришлари керак.

b. Юрак ёки қон босими билан оғриган беморлар. Вазн ортиқчалигида енгил ва оғир қон босими билан оғриган бемор рўза тутишлари керак, чунки рўзодор бўлишликлари уларнинг қон босимлари камайишига олиб келади. Бунинг учун улар шифокор кўригидан ўтиб, рўза вақтида қандай дориларни истеъмол қилишлари кераклигини ёки умуман истеъмол қилишлари мумкин эмаслигни аниқлаб олишлари керак. Масалан, организмда сув миқдорини меъёрда ушлаш учун сийдик хайдайдиган дориларни камайтириш тавсия этилади. Индерила ёки Тенормина туридаги дориларни кунига бир маҳал саҳра вақтида ичиш тавсия этилади. Юрак хасталиги анча оғир ёки қон босими юқори бўлган беморлар рўза тутишлари мутлақо мумкин эмас.

c. Бош оғриғи ва мигрен[3] билан касалланган беморлар. Бош оғриғи, сувсизлик, қондаги шакар миқдорининг камлиги рўза вақтида хуруж беради. Ёғ кислоталари сув билан қаттиқ режимда озиқланиши ва қоннинг озиқланиши озод ёғ кислоталарининг ошишига олиб келади. Бу эса катехоламинни[4] озод бўлишидан мигренни кўтарилишига олиб келади. Мигрен билан оғриган беморларга рўза тутмаслик тавсиф этилади.

d. Хомиладор аёллар (хомиладорлиги яхши, ҳеч қандай салбий оқибатларсиз ўтаётган аёллар учун). Ҳомиладорлик касаллик ҳисобланмайди. Ҳомиладорлик вақтида рўза тутмасликка далолат тиббиётда ҳам, Қуръонда ҳам эслатиб ўтилинмаган. Бироқ пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки, ҳомиладор ва эмизикли аёллар рўза тутмасликлри мумкин, чунки Аллоҳ таоло кичкингина маҳлуқотга ҳам зарар етишини хоҳламайди. Ҳомиладорлик вақтида рўза тутишлик ҳомилага салбий таъсир кўрсатадими йўқми буни билиш мутлақо мумкин эмас. Билганида ҳам анча кеч бўлади. Лекин менинг фикримча ҳомиланинг биринчи ва охирги уч ойдигида рўза тутмаслик керак. Агар рўза вақти, ҳомилаликнинг иккинчи уч ойлигига (4-6 ойларига) тўғри келса, ҳомиладор аёл ўз хоҳишига кўра қуйидаги шартлар асосида рўза тутиши мумкин:

1. Унинг соғлиги мустаҳкам бўлса;
2. Гинеколог шифокор руҳсати билан ва шифокорнинг даврий равишда аъло даражадаги назорати билан.

***

[1]Ҳайвонлар полисахариди – глюкоза бирикмаларидан тузилган тармоқланган молекула. Асосий боғлари: 1:4, ён шохлари 1:6 боғлар билан қўшилган 6-12 глюкоза қолдиқларидан ташкил иопган. Енгил сарфланадиган эҳтиёт углевод сифатида жигарда 3-5% гача сақланади. Одам ва ҳайвон организмининг муҳим энергия манбаи.
[2]Простетик туркуми липид бўлган муракккаб оқсиллар. Л. Қон плазмасида, цитоплазма, ҳужайра оргоноидлари ва мембранаси, тухум сариғида бўлади. Қон плазмаси Л.и липидлар, уларда эрийдиган гормонлар ва витаминлар, нейтрал липидлар, фосфорлипидлар, эркин ва эстерифцирланган холестерин, эркин ёғ кислоталарининг қон ва лимфа орқали жигар ва б. Аъзоларга ташилиши ҳамда тарқалишини таъминлайди. Крахмал блокларидаги электрофорезда Л. Β, α ва α2 – глобулин фракциялари билан бирга силжийди.
[3]Ҳомилага тўйиб овқат емаслик эмас, балки узоқ муддат (10-14) соат сув ичмаслиги туфайли организмда сув етишмаслиги ҳам салбий таъсир кўраситиши мумкни.
[4]Мигрень – калланинг ярмида пайдо бўладиган оғриқ ҳуружи. Касаллик баъзан оилавий тус олади. Унга серотонин ва простогландин моддалар алмашинувининг бузилиши сабаб бўлади. Ҳуруж бошланишида бошнинг ташқи қисмидаги қон томирлари кескин торайиб, бош мия қон томирлари эса кенгайиши натижасида бош қаттиқ оғрийди.
Катехоламинлар қон томирлари қисқаришини кучайтиради, оралиқ моддалар алмашинуви ва нерв ўтказувчанлигига таъсир кўрсатади

www.islam-usa.com сайтидан
Муаллиф: Тиббиёт фанлари доктори Шаҳид Атар

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase