Суд ҳукмига кўра, барча айбланувчилар қамоқ муддати тугагандан сўнг полиция кузатуви остида синов муддатидан ўтади. Ҳукм устидан шикоят қилиниши мумкин.
Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар орасида - Ҳасан Малик, магазинлар, импорт қилинган компьютерлар ва электроникага эгалик қиладиган ишбилармон ва унинг ўғли Хамза ҳам бор эди.
Малик 2015 йил, унинг Янги Қоҳирадаги уйида полиция рейди давомида ҳибсга олинди. Ҳукуматнинг маълум қилишича, улар Миср фунтининг долларга нисбатан курси билан ўйнаш ва туризм секторига ҳужум қилиш орқали Миср иқтисодиётига зиён етказиш бўйича «Мусулмон-биродарлар» режаларидан иборат бўлган нашрларни топдилар.
Суд залида иштирок этган, маҳбусларнинг оқ либосини кийиб олган Малик барча айбловларни рад қилди.
Эслатиб ўтамизки, Президент Абдул-Фаттоҳ ас-Сиси ҳукумати Сиси бошчилигидаги армия Мисрнинг биринчи эркин сайланган президенти ва «мусулмон биродарлар» раҳбарларидан бири Муҳаммад Мурсийни унинг бошқарувига қарши оммавий норозиликлардан сўнг ағдариб ташлаганидан бир йил ўтиб, 2014 йилда «мусулмон биродарлар»ни террористик ташкилот деб эълон қилди.
Ҳукумат гуруҳни давлат муассасаларига қарши зўравонлик шартномаларини амалга ошириш тарафдорлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва ишбилармонлардан маблағларлар олишда айблади.
Леикн шунга қарамай, ҳуқуқни ҳимоя қилувчиларнинг айтишича, Ас-Сиси у 2014 йл сайланган вақтдан буён Мисрда тўхтамаётган ўзгача фикрлашни бостириш ортида турибди. Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг маълумотларига кўра, қатағонлар биринчи навбатда исломчиларга, «мусулмон биродарлар»га қарши қаратилган, лекин шунингдек, сиёсий диссидентлар, ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар, журналистлар ва бошқаларга нисбатан ҳам амал қилган.
HRW баҳоларига кўра, камида 60 минг киши сиёсий мотивларга кўра қамоққа ташланган.
Мана энди, бу ғайриинсоний ҳукм чиқарилган сешанба куни, Ас-Сиси иттифоқчиси бўлган АҚШ Президенти Доналд Трампнинг маъмурияти «мусулмон биродарлар»ни хорижий «террорчи» ташкилот деб тан олишни истаётгани ҳақида хабарлар бўлди. Бундай ҳаракат, албатта, мусулмон биродарлар ҳаётини янада мураккаблаштиради, шунингдек, Сиси хунтасининг барча репрессияларини қонунийлаштиради.
Шу билан бирга, Ас-Сиси сиёсий маҳбуслар мавжудлигини инкор этади, унинг тарафдорлари эса «хавфсизлик чоралари» 2011 йилги халқ қўзғолонидан кейин Мисрни барқарорлаштириш учун зарур деб ҳисоблайди.
Мисрда мусулмон-биродарлар яна умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Миср «мусулмон биродарлар» нинг етти аъзосини, шу жумладан таниқли тадбиркорни «миллий иқтисодиётга зарар етказганлик» ва «террорчи» гуруҳларни молиялаштириш айблови билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Сешанба куни давлат хавфсизлиги олий фавқулодда Суди шунингдек, учта бошқа айбланувчини 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди ва 14 кишини оқлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси