Шуниси диққатга сазоворки, мусулмонлар бош кийимининг тақиқланиши ҳақида хабар Рамазон ойининг биринчи куни пайдо бўлди. Назорат органи ушбу мактаблардаги мактаб формаси ҳақида низомни ўрганиб чиқиб, уларда ўқувчиларнинг диний либос кийиши тўғридан-тўғри тақиқланиши ёзилмаган деган хулосага келди.
Прокуратура матбуот хизмати ҳижоблар тақиқланишини мактабларда «эксртремистик фаолиятга қаршилик кўрсатиш асосий тамойилларига риоя қилиш, шунингдек, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш» зарурати билан изоҳлади.
Натижада умумтаълим ташкилотлари маъмурияти Пенза шаҳрининг Октябр тумани прокуроридан мос келувчи тақдимнома олдилар ва ижро этдилар. Бунда ўндан ортиқ мактаб ходимлари интизомий жавобгарликка тортилди.
Пенза мактабларида ҳижоб тақиқланди
Пензада мактаб ўқувчилари дарсларга мусулмон рўмолларида бориши ёки ўз мактаблари ҳудудида биронта диний рамзлар билан юриши мумкин эмас. Ҳижоблар тақиқланиши 20 та таълим муассасасида жорий қилинди. Бунга минтақавий прокуратура талаби асос бўлиб хизмат қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси