Муниципал сайловлар, жумладан, шаҳарлар мэрлари сайловлари Туркияда 31 март куни бўлиб ўтганди. Уларнинг якунларига кўра умумий ғалабага президент Реджеп Эрдўған томонидан бошқариладиган Адолат ва тараққиёт партияси (AKP ёки AK Parti) эришганди. Бироқ Республика мухолифат партияси CHP 30%дан ортиқ овоз тўплаб иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, у энг йирик шаҳарлар: Истанбул, Анқара ва Измир сайловларида ғолиб чиқди.
48,8% овоз тўплаган Экрем Имамўғлу Истанбул шаҳрига мэр бўлди. У лавозимга 17 апрелдан бошлаб киришди.
Эрдўған раҳбарлик қиладиган Адолат ва тараққиёт партияси, шунингдек, унинг иттифоқчиси – ултраўнг Миллий ҳаракат партиясининг таъкидлашича, сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган 40 мингга яқиш киши қатнашган, кўплаб сайлов участкалари ходимлари эса қонун-қоидаларга риоя қилмаган ҳолда тайинланган.
Адолат ва тараққиёт партияси Эрдўғаннинг ўзи 1994 йилдан 1998 йилгача мэр бўлган Истанбул шаҳрида муниципал сайловларда 2002 йилдан бери биринчи марта мағлуб бўлди. Ўшанда у «Ким Истанбулни бошқарса - ўша мамлакатни ҳам бошқаради» - деб айтганди.
Истанбул мэрлигига сайлов натижалари бекор қилинди
Туркияда Марказий сайлов комиссияси март ойида бўлиб ўтган Истанбул мэри лавозимига сайловлар якунини бекор қилди, деб хабар беради "Анадолу" агентлиги. 11 нафар МСК аъзоларидан 7 киши сайлов натижаларини бекор қилиш ва такрорий сайлов ўтказиш учун, тўрт киши эса қарши овоз берди. Қарор Истанбул шаҳрида сайловлар давомида жиддий қодабузарликлар ҳақида шикоят қилган Адолат ва тараққиёт партиясининг мурожаати асосида қабул қилинди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси