Қоянинг ички қисми бўйи 1,5 метр ва ўлчами 4,5х4,5 метр бўлган бўшлиқни ифодалайди. Агар у ердан шифтга қарасангиз, у худди муааллақ тургандай таассурот пайдо бўлади, айнан шу сабабли ҳам у «Ҳожар-муаллақ» номини олган.
Бундан ташқари, шундай фикр ҳам борки, унга кўра, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бу тошдан осмонга кўтарилганлиги билан бир қаторда, бу тошда пайғамбаримиз Иброҳим (алайҳиссалом) ўғли Исмоилни (алайҳиссалом) қурбонликка келтирмоқчи бўлган.
Ушбу тошни ҳавода муаллақ туриши синов сирларига зид келган бўларди. Чунки бу ҳолатда бундай мўъжиза олдида барча одамлар имонга келишлари керак эди. Синовнинг асосий талабларидан бири ақлнинг эшикларини очиш ва уни танлаш учун турли хил вариантларни тақдим этишдир.
Шу билан бирга, агар бу тош ҳавода осилиб турадиган бўлса ҳам, бунда ҳеч қандай ажабланарли нарса бўлмасди. Чунки коинотда ҳавода ва маконда ҳеч қандай таянчсиз турган минглаб жисмлар ва объектлар мавжуд. Мисол учун, биз яшаётган ер шари ҳам муаллақ туради. Ва бу нарсаларни коинотда ушлаб туриш, бу коинотни Яратган учун ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.
Интернетдан
Абу Муслим таржимаси