Ҳақиқатан ҳам, бугунги кунда Европа мамлакатларида ёпилаётган насронийлар черковлари ва очилаётган янги масжидлар сони ўртасида динамик мувозанат мавжуд. Европа қитъаси исломлаша бошлаганлиги статистик маълумотлар билан тасдиқланади.
Нуфузли Pew социология маркази томонидан катта тадқиқот ўтказилган бўлиб, унда динларнинг динамик ривожланиши таҳлил қилинди. Олимлар қуйидаги хулосага келдилар: умумий ҳисобда 2030 йилга келиб насронийлар сони 34 фоизга, мусулмонлар эса 70 фоизга ортади.
Россия насронийлар жамоаси энг катта бўлган мамлакатлар ўнлигига киради. Социологлар берган маълумотларга кўра, Россия Федерацияси фуқароларининг 73 фоизи насроийлик динининг у ёки бу мазҳабига мансуб. Pew башоратларига кўра, 40 йилдан сўнг Россиядаги насронийлар сони шунчалик камаядики, мамлакат насронийлар жамоаси энг катта бўлган мамлакатлар ўнлигига кирмай қўяди. Россиядан ташқари, Хитой ва Германияда ҳам яқин ўн йилликлар давомида насронийлар сони сезиларли даражада камаяди.
Мутахассислар Ислом насронийлик ўрнига келадиган асосий дунё динига айланади, деб таъкидлайдилар. Шу билан бирга, ушбу жараённинг асосий ҳаракатга келтирувчи кучлари Яқин Шарқ мамлакатлари эмас, балки Ҳиндистон ва АҚШ бўлади. Ҳиндистонда аҳоли сони жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда, дунёдаги турли мамлакатлардан кўплаб одамлар анъанавий равишда Қўшма Штатларга кўчиб келмоқда.
Америка истеблишменти қаттиқ безовталик намойиш этмоқда. Бундан бу ҳақида жамоат жойларида мусулмонларга қарши ҳужумларнинг ўсиши ҳам далолат беради. Ҳатто президент Трамп ҳам исламофобия руҳидаги сўзларни айтмоқда.
Бир қатор тадқиқотлар шуни кўрсатадики, АҚШ мусулмонлар жамоати сони бўйича ўсиб, насронийлардан кейин иккинчи ўринга чиқиши мумкин. Ҳозирги кунда, расмий маълумотларга кўра, мамлакатда 3,3 миллон мусулмон мавжуд – бу аҳолининг бир фоизини ташкил қилади. Ғарбий Европанинг энг йирик давлати – Германияда охирги беш йил давомида насронийлар умумий сони 1,5 миллиона кишига қисқарди. Лютеранлар черкови энг кўп қавмини йўқотмоқда. Шу сабабли ибодатхоналар ҳам ёпилмоқда, чунки у ерга келадиган одамнинг ўзи йўқ.
РФА Европа дин ва жамият муаммоларини ўрганиш бўйича Марказ раҳбари, диншунос Роман Лункиннинг фикрига кўра «… либерал-насроний конфессиялар, масалан, лютеранлар ва методистлар ёки умуман йуқ бўлиб кетади, ёки атиги бир нечта қавм қолади».
Англия черкови ҳам катта муаммоларни бошидан кечирмоқда. Гап шундаки, икки йилдан сўнг руҳонийларнинг аксарияти пенсия ёшига етади, ёш руҳонийлар эса ҳалокатли тарзда етишмаяпти. Ҳатто шунга бориб етдики, Буюк Британия ҳукумати давлат бюджетидан ёш руҳонийларга қўшимча пул тўламоқда. Лекин ушбу чора-тадбирлар ҳозирча сезиларли натижаларга олиб келмади. Қавм йўқлиги учун ўтган 15 йил давомида Буюк Британияда 500 дан ортиқ черковлар ёпилди. Қадимги ибодатхоналар бинолари концерт заллари, меҳмонхоналар, ҳатто ресторан ва барларга ҳам айлантирилмоқда.
Бундан ташқари, методистлар, лютеранлар ва англикан жамоаларидан қавмлар кетиб қолишига, Лукиннинг фикрига кўра, ортодоксал диний эътиқодларнинг машҳурлиги ошиб бориши хизмат қилмоқда, бу оқимлар жуда либерал ҳисобланади. Мисол учун, Норвегиянинг лютеран черкови гейлар жуфтликларини никоҳламоқда, бош епископ эса – аёл киши.
Тадқиқотчилар бутун бошли диний оқимларнинг аста-секинлик билан йўқ бўлиб кетишига олиб келадиган қатор сабабларни қайд этмоқда. Аксарият динлар ўзгара олмаслиги, янги давр хусусиятларини ҳисобга олишни истамаслиги туфайли тарих саҳнасидан чиқиб кетмоқда.
Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади