Абу Муслим
Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Ўзбекистон вакили Улуғбек Лапасов Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Роберту Азаведу билан учрашди ва унга ташқи савдо ҳақида меморандум топширди, бу эса, ЖСТ раҳбарининг фикрига кўра, Марказий Осиёнинг ушбу республикаси бу халқаро ташкилотга аъзо бўлиб кириши бўйича расмий музокаралар жараёни бошланганидан далолат беради.
Смитсон институти 1900 йиллар бошида минглаб улкан одамларнинг устухонларини йўқ қилганини тан олди. АҚШ Олий суди Смитсон институтига 1900 йиллар боши саналари билан қайд этилган ҳамда ташкилотнинг Америка бўйлаб топилган ўн минглаб улкан одамларнинг устихонларини ўша пайтда мавжуд бўлган инсоният тадрижий ривожланишининг (эволюция назариясининг) устивор хронологиясини ҳимоя қилиш учун юқори лавозимли мулозимларнинг буйруғи билан йўқ қилишда иштирок этганини тасдиқловчи ҳужжатларни очиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев Худога ишониши ва диний байрамларда масжидга ташриф буюриши ҳақида гапириб берди, хабар қилади РИА Новости. «Келиб чикишим бўйича мен, албатта, мусулмонман, лекин мен кунига беш маҳал намоз ўқийдиган мусулмон эмасман. Лекин байрам кунлари масжидга бораман», - деди Тўқаев якшанба куни «31-канал»да премьераси бўлиб ўтадиган Алексей Пивоваровнинг "Президент 2.0" ҳужжатли фильмида.
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Қирғизистон собиқ президенти Атамбаев билан Кремлда бўлиб ўтган музокаралар ҳақида хабар қилди ва асосий мавзу минтақадаги вазият бўлганлигини таъкидлади, хабар қилади РИА Новости. Маълум қилинишича, Қирғизистон давлатининг собиқ раҳбари Москвага чоршанба куни эрталаб Россия авиабазаси ҳудудидан учиб борган. Атамбаев атрофидагилар махсус бортни қабул қилувчи томон уюштирганини маълум қилди.
АҚШда мусулмон аёл банк бўлинмасида диний ва миллий белгилар бўйича камситилишга дуч келганидан сўнг ҳуқуқ ҳимоячилари ёрдамида инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияга шикоят билан мурожаат қилди. Аввалроқ ҳижобли аёл ҳисобрақами очиш ва 3800 доллар миқдорида пул қўйиш учун Манхэттендаги Citibank бўлинмасига ташриф буюрганди.
АҚШ президенти Доналд Трамп БАА ва Саудия Арабистонига қурол-яроғ сотишни тақиқлайдиган Конгресснинг учта резолюцияси бўйича вето ҳуқуқидан фойдаланди. Оқ уй раҳбари ўз қарорини шу билан изоҳладики, ушбу резолюциялар АҚШнинг дунё майдонидаги рақобатбардошлилигини сусайтириши ва Вашингтоннинг иттифоқчилар билан муносабатларига зиён етказиши мумкин.
Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда ўзининг «кексайтирилган» фотосураталрини жойлаш урф бўлди – юзлаб машҳур кишилар FaceApp дастури ёрдамида ўзларининг ўзгартирилган расмлари билан ўртоқлашдилар. Кексайтирувчи дастур араб дунёсида ҳам оммалашди, шу муносабат билан ал-Азҳар академиясидан бўлган мисрлик машҳур олим бу борада фикр билдиришга қарар қилди.
Россия ва Туркия ўзаро ҳисоб-китобларни фақат миллий валюталарда амалга оширишга ўтиш ҳақида музокаралар олиб бормоқда. «Интерфакс» маълумотларига кўра, томонлар мос келувчи ҳукуматлараро битимни тайёрлашга киришдилар. Агентлик манбаларидан бирининг хабар беришича, ўтган ҳафта Москва ва Анқарада ушбу мавзу муҳокама қилинган учрашув бўлиб ўтди.
Қуръони каримда буюк Аллоҳ дейди: “...Аллоҳни эслаш билан қалблар таскин топгувчидир”.(Раъд сураси, 28) Зикр–бу Аллоҳга яқинлашишнинг омили. Айнан яратувчи Аллоҳни эслаш инсоннинг ҳам маънавий дунёсини, ҳам жисмонан танасини қийновчи оғриқлардан холос бўлишга олиб келади.
Қайси дўстим менга яқин эканлигини ким айта олади: ёнимдагисими ёки узоқларда мени эслайдиганими? Ким менга бойликларимдан қай бири ҳақиқатда ўзимга тегишли эканлигини айта олади? Бизни ўраб турган бу оламда ҳамма нарса нисбий ва ҳар нарса ҳам кўринганидай эмас. Ҳеч нарсага ишониб бўлмайдиган бу дунё эътиқод синови учун мукаммалдир.
Инсоннинг ҳаёти шунчалик қисқаки, ҳатто унинг қандай тез ўтиб кетганини билмай қоласан киши. Кеча – бола, бугун - ёш, эртага – қари. Ҳар қайсимиз ҳаёт тез ўтишини жуда яхши тушунамиз, шундай бўлса ҳам бу дунё ҳаёти бир лаҳза эканини унутишимиз учун ҳам бизга яна ва яна хоҳиш-истакларни тақдим қилаверади ва биз (эртами-кеч) келадиган ўлимни унутиб қўямиз.
Абу Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Хаворижлар - жаҳаннам кўппакларидир" (Суннани ибн Можа, 173; Имоми Аҳмад "Муснад", 19130, саҳиҳ)