close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ўзбекистон халқ артисти қандай қилиб артистлар Президент учун куйлаш учун пора берганликлари ҳақида гапириб берди

Ўзбекистон халқ артисти Рустам Хамидов қандай қилиб артистлар Мустақиллик куни байрамида қўшиқ айтиш учун пора берганликлари ҳақида гапириб берди. Хамидовнинг сўзларига кўра, айрим артистлар бу мақсадда, шунингдек, таниш амалдорларидан ҳам фойдаланган.

Хамидовнинг таъкидлашича, артистлар Президент Ислом Каримов олдида куйлаш учун ҳамма нарсага тайёр бўлган. Бундан ташқари, Хамидовнинг сўзларига кўра, байрамни ташкил қилиш вақтида маблағларни талон-тарож қилиш ҳам рўй берган.
"Масалан, қайсидир либос 80 минг сўм турган бир пайтда уни 200 минг сўмга "харид" қилишган. Маблағларни талон-тарож қилишда ҳаттоки олий поғонадаги раҳбарлар ҳам қатнашган", - деди Хамидов.
Таъкидлаш жоизки, Хамидов узоқ йиллар давомида байрамни ўтказиш бўйича режиссер бўлиб ишлаган. Бу ҳақда upl.uz сайти хабар тарқатди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иллат
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase