close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Уйғурларнинг аҳволи ҳақида албан журналистидан даҳшатли ҳақиқат

Хитой коммунистик режими уйғурларга нисбатан геноцид сиёсатини ҳаққоний ёритишга имкон қадар қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилмоқда, лекин бундай ҳаракатлар самараси баъзида кутилган натижанинг аксини беради. Айнан шу нарса Шарқий Туркистонга – ҳозирги ХХР Шинжон-Уйғур автоном районига (ШУАР) мамлакат ҳукуматининг уйғурлар таъқиб қилиниши мавзусида «ғарб тарғиботининг миш-мишлари ва ёлғон»ни фош қилиш қатъий ниятидаги таклифи бўйича ташриф буюрган албан журналисти Олси Джасекхи билан рўй берди. Лекин нимадир кутилганидан бошқача ривожлана бошлади…

Лекин, ҳаммаси бирданига эмас. Дастлаб Джасекхи у ва унинг ҳамкасбларига хитойлик ҳамроҳлар томонидан уюштирилган экскурсиядан ижобий таассуротларга тўла эди ва бу унинг бир ҳафта олдинги (ушбу нашр чиққан вақтга нисбатан) репортажларидан ҳам кўриниб турибди
Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки асосий эътибор ШУАРнинг иқтисодий ривожланишидаги ютуқларга, чўлларнинг гуллаб-яшнаган воҳаларга айланишига қаратилди, бундан олинган таассурот эса хитойлик ҳамроҳлар томонидан ўндан ортиқ мамлакатдан келган кузатувчи-меҳмонларга намойиш этилган кўп сонли рақс тушаётган ва табассум улашаётган уйғурлар билан кучайтириларди.
Бироқ, тафсилотлар ва далиллар синчковлик билан ўрганиб чиқилгач, таассурот ўзгара бошлади...
Хусусан, Джасекхи ҳикоя қиладики, уни расмий Хитойнинг уйғурлар муаммосини ёритишда нималарга асосий эътибор қаратиши иккилантириб қўйди. Жумладан, делегация аъзоларига тарқатилган Оқ китобда таъкидланишча, Шинжон доимо Хитойники бўлиб келган бир пайтда уйғурлар бу ерда келгинди аҳоли – муҳожирлар саналаркан. Бундан ташқари, ислом бу мамлакатда кўп асрлардан бери мавжуд эканлигига қарамасдан, унда ислом Хитойнинг анъанавий дини эмас, балки бу мамлакат маданият учун бегона, араб ва туркий босқинчилар дини деб кўрсатилади.
Уйғурлар ҳаёти хитойлик ўртоқларнинг баён қилганидек силлиқ эмаслигига шубҳалар журналист Урумчининг тарихий марказига экскурсия пайтида, хитойлик ҳамроҳлар қуршовидан чиқиб, тумандаги барча тарихий масжидлар ёпиқ эканлигини аниқлаганидан кейин ўса бошлади. Кейинчалик, бу масжидларнинг баъзилари очиладиган жума намозида бу ерда фақат танланган кам сонли кекса кишилар борлигини қайд этди – ҳеч қандай ёшлар, ҳеч қандай аёллар, ҳеч қандай болалар йўқ эди.
Бироқ журналистларни асосий «шок» хитой коммунистлари уларни олиб келишга ақли етган таълим (профилактика) марказларида кутиб турарди...
Умуман олганда, таъкидлаш жоизки, Джасекхи аввалбошдан нафақат ШУАРдаги вазиятни ёритиш борасида Хитой вариантига хайрихоҳ муносабатда эди, балки уни глобал нуқтаи назардан асослаб ҳам берганди. Хусусан, унга хитойликлар баён қилган ШУАРда «исломни хитойлаштириш» сиёсати ва уни амалга ошириш учун ташкил қилинган ва улар олиб келинган махсус ислом марказини у Австрия, Франция ва ҳ.к. каби замонавий давлатлар съай-ҳаракатлари билан бир хил деб ҳисобларди.
Бироқ таълим ёки профилактика марказларига ташриф буюриб, у ушбу сўзлар нафақат уйғурларнинг исломий моҳиятини, балки уларнинг шахсиятини шафқатсиз синдиришнинг ниқоби эканлигини тушуниб етди. Хусусан, бу марказларга жойлаштирилган одамлар, жумладан, ўсмирлар билан суҳбатлашар экан, уларнинг барчаси бу ерларга намоз, рўза, ҳижоб, Қуръон ўқиш ёки никоҳдан ўтиш каби исломнинг элементар, энг «беозор» талаблари учун жўнатилганлигини аниқлади.
Лекин бу суҳбатларда энг хижолатда қолдирадиган шу эдики, бу марказларга айнан исломга содиқлиги учун тушган барча одамлар бу ердан чиқишда энди мусулмон эмаслигини айтиб, ўтмиши учун тавба қиларди ва Хитой коммунистик партияси ва унинг идеалларига содиқлиги ҳақида айтарди.
Механик равишда табассум қилувчи ва рақсга тушаётган марказ «аҳолиси» ниқоби остида Джасекхи ва унинг ҳамкасблари синдирилган ва тўлиқ қайта дастурланган одамларни кўрдилар. Кўрилган нарсалардан шок шу қадар кучли эдики, нафақат мусулмон-кузатувчилар, балки Ҳиндистонда рўй бераётганидек, қайсидир ҳуқуқлар чекланганидан ташқари, тўлалигича динидан ва ўзлигидан маҳрум қилинган,  уларда худди Павлов итлари каби экспериментлар ўтказилган уйғурларни кўрган ҳиндлар ҳам йиғлаб юборди.
Албан журналисти ишончи комилки, бу "марказлар" концлагерлардан бошқа нарса, шунингдек, улар билан ўзларининг туғилиб ўсган Албаниясида Анвар Хўжа даврида ташкил этилган "қайта тайёрлаш марказлари" ўртасида ўхшашликлар мавжудлигини ҳам қайд қилди. Албанияда ҳар қандай динни мутлақо тақиқлаган бу золим ва ўзбошимча янги авлодларни "ҳар қандай диний хурофотлардан холи" қилиб тарбиялаш вазифасини қўйган, бунинг учун диндор оилалардан болалар "қайта тайёрлаш" учун юборилган.
Оруэллнинг машҳур "1984" китоби бу – албан журналистлари амалда бу лагерларда кўрган нарсаларга тўлиқ мос келади. Унинг нега ҳайратда қолганини тушунолмаётган хитойлик ходимларнинг сўзларига кўра, бугунги кунда ушбу лагерларда 500 минг киши истиқомат қилади. Амалда, бу шуни англатадики, улар барча уйғурларни, айниқса ислом динининг аломатларини кўрсатадиган ёшларни бу лагерларга жўнатмоқда.
Умуман олганда, Джасекхи таърифлаганидек, хитой-уйғур идиллиясининг биринчи тасвири «учиб» кетгач, ШУАРнинг барча аҳолиси иккита асосий тоифадан иборатлиги маълум бўлади: барча етакчи лавозимларни эгаллаган ва ўзини катта оладиган назоратчилар сифатида тобора кўпайиб бораётган хитойлар (ханлар) ҳамда мутлақо ҳамма нарсадан қўрқадиган уйғурларни. Нимага ишониш керак, қандай кийиниш керак, қаерга бориш керак, ким билан дўст бўлиш керак, нима қилиш керак - бу масалаларнинг ҳар бирида энг кичик хато туфайли инсон руҳияти бутунлай бузилиб кетган бу лагерга тушиб қолиш мумкин.
Джасекхининг фикрига кўра, XXI асрда шунга ўхшаш нарсанинг мавжудлигини тасаввур қилиб бўлмайди. Бунда биз яна бир бор таъкидлаймизки, бу одам нафақат Ғарб сиёсатига шубҳа билан қарайди, балки Ғарб Уйғур харитасини фақат ўз мақсадлари учун ишлатишга ҳаракат қилмоқда деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, унинг ишончи комил-ки, на бу, на бошқа ҳеч нарса ўз кўзлари билан кўрган нарсалари учун баҳона бўлолмайди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase