close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудиялик аёллар тарихда биринчи бор прокуратурада юқори лавозимлар эгаллади

Саудия Арабистонида аёллар қонун ва адолат соҳасида янги жиддий касбни ўзлаштирдилар. Шу ҳафта Саудия Арабистони прокуратурасининг ар-Риёддаги бош қароргоҳида маросим бўлиб ўтди, унда 50 нафар аёл прокуратура терговчилари лавозимига ёлланди.

Саудия Арабистони бош прокурори Сауд ал-Муажаб ватандошларни навбатдаги ютуғи билан табриклади ва аёлларнинг бандлик соҳасини кенгайтиришда давлатнинг ролини юқори баҳолади, деб хабар бермоқда Saudi Gazette нашри. Хизматга жалб қилинган аёлларнинг аксарияти юридик ва шариат маълумотига эга, аммо улар 1 йил давом этадиган қўшимча криминология курсидан ўтишлари керак.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase