close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Индонезияда папуаслар қўзғолони: оломон парламент, магазинлар ва меҳмонхоналарни вайрон қилмоқда

Индонезиянинг Папуа провинциясида намойишчилар мамлакатнинг энг шарқий минтақасида тахмин қилинган ирқий камситишларга қарши норозилик билдириб, маҳаллий ҳукумат биноси ва магазинларни вайрон қилиб ташлади. Эслатиб ўтамизки, давом этаётган норозилик акциялари икки ҳафта олдин Шарқий Ява, Сурабайда папуас-талабалар полиция томонидан шафқатсиз муоамалага ва ирқий зўравонликка учраганидан кейин юзага келди.

Шундан буён улар ўз тақдирини ўзи белгилаш талаблари ва мустақиллик  ҳақида референдум ўтказишга даъватларга айланиб кетди.
Митинг Папуа провинцияси пойтахти Джаяпурдаги Экспо биноси олдида кеча тонгда бошланди. Соат тахминан 10 атрофида полиция кўздан ёш оқизадиган газ қўллаган ҳолда оломонни тарқатишга уринди, лекин Чендравасих университетининг юзлаб талабалари қўшилгач, намойишчилар яна кўчаларга қайтдилар.
Кейинроқ оломон Абепура туманига ўтди, сўнгра PT Telkom Indonesia телекоммуникация конгломерати биносига тошлар отган ҳолда Джаяпурнинг марказий қисмида жойлашган губернатор офисига йўл олди.
Ҳатто айрим папуас фаоллари ҳам норозилик намойишлари ҳаддидан ошиб кетганлигини тан олмоқда – оломон магазинлар, банкоматлар ва меҳмонхоналарни вайрон қилмоқда.
Шу аснода, Индонезия минтақага қўшимча кучлар ва полиция киритмоқда, шунингдек, вақти-вақти билан интернет ва уяли алоқани ўчириб қўймоқда. Хабар қилинишича, норозилик намойишларини мувофиқлаштирувчи шахс, Индонезиянинг бир нечта куч  ишлатувчилари билан биргаликда ҳибсга олинган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase