У бу қарорга исломга қарши китоб ёзаётган пайтда келган:
«Бу иш пайтида мен Исломга бўлган қарашларимга зид бўлган нарсаларга тобора кўп учрата бошладим. Ўтган йилларда менда Исломга нисбатан кучли нафрат туйғуси бор эди. Агар сиз кейинчалик ноҳақ эканлигингизни билиб қолсангиз, бу жуда ёқимсиздир. Аммо мен доимо Худони қидирардим ва қандайдир безовталикни ҳис қилардим. Исломни қабул қилишим билан бу аста-секин йўқ бўлиб кетди. Бу диний маънода уйга қайтиш каби эди» - деди у Голландия радиосига.
PVV партиясининг собиқ расмий вакили Арнод ван Дорн ҳам 2012 йил ислом динини қабул қилган ва кўп ўтмасдан ҳажга борган.
Ўтган йили Артур Вагнер, Германиянинг «Alternative für Deutschland(AfD)» ультра-ўнглар партияси юқори мансабдор аъзоси ҳам исломни қабул қилганди.
Бу одамлар тарих давомида исломга бўлган нафратдан исломнинг ҳақиқий моҳиятини тушунишга етиб борган шахслар қаторини тўлдирди.
Аллоҳу Акбар!
Исломнинг ашаддий душмани Исломни қабул қилди
Бир пайтлар «ислом бу – ёлғон», «Қуръон бу – заҳар» деб айтган голландскиялик сиёсатчи ислом динига ўтди. Йорам ван Клаверен исломга қарши сиёсатчи Герт Вилдерс томонидан бошқариладиган Ультра-ўнглар эркинлик партиясидан (PVV) парламент аъзоси бўлган, лекин ҳозир у ислом борасида хатога йўл қўйганлигини тан олмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар