Унга мувофиқ Миср 2020 йилда ҳарбий самолётларни қўлга киритади. Ушбу келишув Миср томонидан 2013 йил ноябрь ойида икки мамлакат ўртасида бўлиб ўтган Россиядан МиГ-29М русумидаги 24 қирувчи самолётни сотиб олиш бўйича қўшма музокаралардан сўнг тузилган.
Эслатиб ўтамиз, МиГ-35 бу МиГ-29 базасини қайта кўриб чиқишдир. Самолёт юқори аниқликдаги «ҳаво-ҳаво» ва «ер-ҳаво» синфидаги қуролларни кенг қўллаш билан янада кучли кўп мақсадли қобилиятга эга. Бундан ташқари, унинг ички ёнилғи ҳажмининг ошиши туфайли узоқ жанг қилиш қобилияти кучайган.
Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик 2014 йил июн ойида Ал-Сиси давлат раҳбари бўлганидан кейин ривожланди. Ҳамкорлик айниқса ҳарбий ёрдам даражасида сезилади. Бироқ, муносабатлар 2015 йил октябр ойида Синай яримороли узра Россия йўловчи самолёти қулаганидан кейин кескинлашди.
Ўтган йили Миср пойтахти Қоҳирага Россия ҳаво қатновининг тикланиши икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни юмшатишда муҳим рол ўйнади.
2017 йил декабр ойида Россия Президенти Владимир Путин Мисрга ташриф буюрди ва Мисрда Ал-Дабаа атом электр станциясини қуришга рози бўлди. Шунингдек, у 2015 йил феврал ойида Қоҳира ва Москва ўртасида бир нечта шартномаларни имзолашда иштирок этиш учун Шимолий Африканинг ушбу мамлакатига ташриф буюрди.
Миср 2 миллиард долларга Россиядан 50 та ҳарбий самолёт сотиб олмоқда
Миср ҳарбий-ҳаво кучлари Россиядан 50 та МиГ-35 самолёти харид қилиш ҳақида битим имзолади, бу ҳақида National Interest шанба куни хабар қилди. Совет давридан кейинги даврда энг йирик саналган 2 миллиард долларлик битим Қоҳира ва Москва ўртасида 2015 йилнинг апрелида имзоланганди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми