Жамғарма бош котибининг таъкидлашича, дастлаб 90 та мактабни кундалик намоз учун махсус хоналар билан таъминлаш режалаштирилган.
Жамғарма маълумотларига кўра, 2016 йилда бошланган ушбу лойиҳа аллақачон мактабларда 15 та намозхонаси очишга ёрдам берди. Намозхоналар, шунингдек, давлатнинг дунёвий бўлишига қарамай, Туркиянинг бошланғич ва ўрта мактабларида жорий этилиши керак бўлган дин асослари бўйича дарслар бўлиб ўтадиган жой бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.
Жамият ҳаётида диннинг мавжудлиги, Туркияда ҳукмрон режим жамиятда секуляр (дунёвий) ҳаёт қоидаларини жорий этган ва диндорликнинг оммавий намойишини ман қилган 1923 йилдан бери, айниқса давлат муассасаларида, университетларда ва бошқа ўқув муассасаларида мунозарали масала бўлиб келган.
Ҳар бир мактабга – намоз учун хона!
Туркия таълим вазирлиги Инсонийлик Жамғармаси (İnsan Vakfı) томонидан Туркиянинг ҳар бир мактабида намоз учун хона ташкил қилиш ҳақидаги лойиҳасини маъқуллади, деб хабар берди Sözcü daily газетаси душанба куни. Жамғарма Вазирлик реклама ва эълон тахталарида "Намозхонаси бўлмаган мактаблар йўқолсин" деган ёзувни ўрнатиш лойиҳасини қўллаб-қувватлашга ваъда берганлигини маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди