close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шайтон инсоннинг бурнида ухлайдими?

Савол: Ассалому алайкум. Насронийлар биздан бир ҳадис ҳақида сўрашди: "Сизлардан бирингиз уйқудан уйғониб, таҳорат қилса, бурнини уч марта  ювсин, чунки шайтон унинг бурнининг юқори қисмида ухлайди". Хўш, шайтон инсоннинг бурнида ухлайдими?

Жавоб беради: Муфтий Музаммил Сиддиқ.

Бисмиллаҳир роҳманар раҳийм. Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин, Расулига соллаллоҳу алайҳи ва салламга саломлар бўлсин.
Ишончингиз учун ташаккур билдирамиз. Биз Аллоҳ таолодан қалбларимизни ҳақ учун нурлантиришга, дунё ва қиёмат кунида баракалар ато этишига чақирамиз. Омин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
"Бирортангиз уйқусидан уйғонса бурнуни уч марта қоқсин, чунки шайтон унинг димоғида тунайди", дедилар. (Муслим)
Бу савол муаллифлари бу ҳадисни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "аҳмоқона ва ёлғон гаплари" деб масхара қиладилар.
Улар ўзларининг Инжилларини ўқишлари керак, у ерда ўнлаб жойларда Шайтоннинг инсон танасига ва қорнига кириши ҳақида гапирилади. Юҳанно Инжилидда айтилишича, Яҳудо Исонинг қўлидан овқат еганидан кейин "Унинг ичига шайтон кирди" (Юҳанно 13:27). Хўш, агар Исонинг қўлидан овқатлангандан кейин ҳеч ким Шайтондан хавфсиз бўла олмаса, шайтон оддий одамнинг бурнида ухлаб қолишининг нимаси ажабланарли?
Мусулмон олимлари бурун ақл ва онгга олиб борадиган йўллардан бири эканлигини тушунтирадилар. Шайтон ўз режалари ва васвасаларини инсон онгига, шу жумладан уйқу пайтида ҳам киритишга ҳаракат қилади. Бунга қарши энг яхши ҳимоя - уйғонгандан кейин бурунни тозалаш, ювиш ва Худонинг ҳимоясига ишонишдир.
Бошқа баъзи уламолар, шайтон барча ёвузлик ва ёмонликларнинг рамзидир, дейишади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бу рамздан фойдаланиб, одамларни тана поклиги ҳақида ғамхўрлик қилишга ундаган. Иссиқ ва қуруқ иқлим шароитида тунда бурун ҳақиқатан ҳам тиқилиб қолади ва у ерда шайтон бордек туюлади. Шунинг учун Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шу тариқа одамларга уйқудан уйғонганидан сўнг дарҳол таҳорат олиб, покликни сақлашни тавсия қилганлар.
Барча сомий тиллари, айниқса араб тиллари метафора (мажоз) ва гиперболаларга бой. Исо (алайҳиссалом) масаллар билан гапирарди. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз издошларини ўргатиш учун мажозий, рамзий маънолардан фойдаланганлар. Исо (алайҳиссалом) айтадилар: "Итларга муқаддас нарса берманглар ва марваридларингизни чўчқалар олдига ташламанглар, токи улар уни оёқлари остига ташлаб, ўгирилиб, сизни бурдалаб ташламасин" (Матто, 7:6). Бу сўзлар муқаддас тилни тушунишга ҳаракат қилмайдиганлар учун жуда фойдали бўлади. Бу савол муаллифлари Исонинг бу сўзларига эътибор беришлари керак.
Аллоҳ таоло билгувчидир.

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Раддиялар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase