close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шайтоний "оятлар"

Шайтон оятлари - тарихчи Вильям Мьюр (1858)ва бошқа Ғарб тарихчилари тахминига кўра, Қуръоннинг охирги нашрида ўчириб ташланган. Сатрларнинг маъноси шундан иборатки, Муҳаммад 53-суранинг 19-20-оятлари оралиғида мажусий маъбудалар ал-Лот, ал-Уззо ва Манатни "фаришталар" номи билан чақиради, дейилади.

Ривоятларга кўра, Муҳаммад алайҳиссалом уларни Ҳабашистондан Маккага қайтиб келганидан бироздан кейин, қабиладошлари билан тинчлик ўрнатиш учун чақирган, лекин кейинчалик ўз сўзларидан қайтган ва уларни шайтон уқтирган деб атади.
Бир қатор тарихчилар ўз асарларида ушбу ҳикояни келтириб ўтишган, масалан, ат-Табарий «Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи» («Тарих аль-русул вал-мулюк») асарининг иккинчи қисмида, шунингдек, ибн Исҳоқ «Пайғамбар Муҳаммаднинг таржимаи ҳоли» асарида, ундан кейин эса ибн Хишом «Таржимаи ҳоллар» асарида ёдга олган. Бу тарихчилар ўзлари эшитган турли ривоятларни баён қилишган. Бироқ улар таърифлаган воқеа-ҳодисалар қанчалик ишончли эканлигини доим ҳам ўрганиб чиқишмаган. Бундай тадқиқотлар кейинчалик мусулмон муҳаддислари томонидан амалга оширилган. Айтиб ўтилган муаллифлар эса, бу ривоятларни текширишни талаб қилмасдан, шунчаки эшитганларича баён этган.
Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўзи ҳам унга Жаброил томонидан етказилган «илоҳий ваҳий»га шубҳа қилган. У ўзини "ёвуз руҳ" алдаяпти деб ўйлади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам "ваҳий"ининг манбасини ўйлаб дастлаб даҳшатга тушди, кейин эса, хотини Хадича розияллоҳу анҳо бу Аллоҳнинг хабари эканлигини айтиб, уни тинчлантирди. Кейинроқ Муҳаммад алайҳиссалом ўзини васвас деб ўйлаб, бир неча бор ўзини жардан ташламоқчи бўлди.

Танқид

Шу билан бирга, мусулмон уламолари мавжуд фактларга асосланиб, бу воқеани сохта, деб ҳисоблайдилар. Мусулмон уламоларининг фикрича, бу гапларни Ислом душманлари ўйлаб топган. Муфассирлар (Қуръон шарҳловчилари), муҳаддислар (ҳадис илми мутахассислари) ва ислом тарихчилари томонидан рад этилган. Бу қиссани инкор қилиш учун алоҳида асарлар, масалан, Муҳаммад ал-Албонийнинг "Насб ал-мажониқ ли-насф ал-ғароний" номли китоби ёзилган. Бу китоб, бошқалар қатори, ушбу воқеа нақл қилинган иснодларга оид саволларга батафсил жавоб беради.
Ҳадис илмининг таниқли мутахассислари - ал-Байҳакий, ал-Бухорий, ан-Нававий, Муслим ва бошқалар бу ҳикояни очиқ-ойдин сохталаштириш деб айтишган. Жумладан, ан-Нававий: "Бу қиссада на ривоят нуқтаи назаридан, на мантиқ нуқтаи назаридан ишонарли нарса йўқ", деди. Ибн Исҳоқдан бу қисса ҳақида сўралганда, у иккиланмасдан: "Бу қиссани даҳрийлар сохталаштирган", деб жавоб бердилар. Фахриддин Розий ҳам бу воқеанинг асоссизлигини исботлади.
Байҳақий: "Бу қисса нақл нуқтаи назаридан ишончсиздир" (яъни, унинг исноди ишончсиздир) деган. Ибн Хузайма айтади: "Бу қиссани зиндиқлар (Исломга қарши курашаётган, ўзини мусулмон қилиб кўрсатувчи Ислом душманлари) ўйлаб топган".
Мусулмон муфассирлар тарихнинг ёлғонлигига ишора қилувчи асосий далил сифатида Қуръоннинг "Нажм" сураси маъносини келтирдилар. Бу суранинг бутун мазмуни Аллоҳнинг бирлигига ва ширкни танқид қилишга бағишланган. Бу муҳокама қилинган 18-23-оятлар мисолида яққол кўриниб турибди.
A. A. Ализаде ва В. С. Полосиннинг фикрича, тарихчилар бошқа машҳур миш-мишлар қаторида тарқалган миш-мишларни оддийгина тасвирлаб беришган. Улар тарих ҳақиқати сифатида ҳеч қандай қийматга эга эмас. Матн таҳлили кўрсатилган "шайтоний, ширк" оятларини "Нажм" сурасига киритишнинг мутлақо мумкин эмаслигини кўрсатади.

Абу Муслим тайёрлади


Мақола жойлаштирилган бўлим: Раддиялар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase