close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қандай қилиб шайтондан ҳимояланасиз?

Банда шайтондан тўрт нарса билан нажот топиши мумкин:
Биринчиси - доим Аллоҳнинг зикрида бўлиш.
Аллоҳ таоло айтади: "Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур” (Раъд сураси, 28-оят);
"Бас, Мени ёд этингиз, Мен ҳам сизларни ёд этурман” (Бақара сураси, 152-оят).

Банда шайтондан тўрт нарса билан нажот топиши мумкин:
Биринчиси - доим Аллоҳнинг зикрида бўлиш.
Аллоҳ таоло айтади: "Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур” (Раъд сураси, 28-оят);
"Бас, Мени ёд этингиз, Мен ҳам сизларни ёд этурман” (Бақара сураси, 152-оят).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтдилар: "Шайтон банданинг қалбига тазйиқ ўтказади. Банда Аллоҳни зикр қилса, пусиб кетади, ғафлатда қолса, васваса қилади”.
Банда шайтондан фақат ёлғиз Аллоҳнинг зикри билан нажот топиши мумкин. Зикр - энг катта ҳимоядир. У мўминларнинг қуроли, авлиёлар шиори, обидлар қўрғони, орифлар қиличидир. Ким Аллоҳнинг зикрига одатланса, Аллоҳ уни сақлайди, ҳимоя қилади. Ким Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлса, шайтон тузоғига тушиб қолади.
Иккинчиси - таҳорат.
Шайтон нопок одамларга кўп зарар беради. У хароба, тоза бўлмаган ҳовлиларни, Аллоҳни танимайдиган қалбларни ўзига маскан қилиб олади. Шайтон ифлос нарсаларни яхши кўради, нопок одамларга ўралашиб юради. Ким таҳоратга, покликка одатланса, шайтондан ҳимояланган бўлади, иблис ундан узоқлашади. Жин чалган инсонларга эътибор қилсак, уларнинг аксари покликдан узоқ инсонлар эканини кўрамиз. Шайтон ҳам жинлардандир. "У жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйсунишдан бош тортди” (Каҳф сураси, 50-оят).
Учинчиси - солиҳ суҳбатдош, яъни намозхон дўстлар.
Улар масжид ахди, Қуръон аҳли, суннат аҳлидир. Бундай суҳбатдошлар шайтонга қарши уруш қилиб, сизга ёрдам беради. Мўмин инсон жамоатдан ажраб қолмайди. Зеро, "бўри тўдадан ажраб қолган қўйни ейди". Агар мусулмон осий тўдаларга ошно бўлса, авлиёлар йўлига терс юрса, пайғамбарлар йўлида тўхтаб қолса, ибодати ва иродасидан ажрайди. Аллоҳнинг динидан юз ўгиргани учун Аллоҳнинг ғазабига ва лаънатига дучор бўлади.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтдилар: "Дунё ва охиратда нафи тегадиган солиҳ биродарлардан захира тўпланглар". У кишига: "Дунёда нафи тегадиган дўстни биламиз, лекин охиратда нафи қандай тегади?" дедилар. У киши тушунтирдилар: "Аллоҳ айтган-ку: "У кунда тақволилардан ўзга дўстлар бир-бирларига душмандирлар” (Зухруф сураси, 67-оят).
Эй, Аллоҳ йўлида биродарим, солиҳ дўстлар ҳақида Аллоҳдан қўрқинг, чунки улар Унга олиб борадиган йўл-да сизнинг ёрдамчи аскарларингиздир.
Тўртинчиси - гуноҳ, фаҳш ишларни тарк этиш, истиғфорни кўпайтириш, тавба қилиш ва Аллоҳга қайтиш.
"Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳоланки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна била туриб қилмишларида давом этмайдиган кишилардир” (Оли Имрон сураси, 135-оят).
Ё Аллоҳ, бизларни гуноҳ қилиб қўйса, дарҳол тавба қилиб, Ўзингга қайтадиганлардан қилгин!
Мусулмон биродарим, сизга шайтон макр-ҳийлалари, улардан сақланиш йўлларини бақадриҳол баён қилдик. Улуғ Аллоҳдан ушбу ҳаракатимиз фойдали қилишини умид қиламиз. Ёлғиз Аллоҳ билмаганларимизни билдирсин, билганларимизни фойдали қилсин, Ўзига рағбат қиладиган, Ўзидан қўрқадиган бандаларидан айласин. "Қудрат эгаси бўлмиш Роббингиз уларнинг тавсифларидан (айбу нуқсондан) покдир. Пайғамбарларга салом! Ҳамд эса (барча) оламлар Роббига (хосдир)" (Вас-соффат сураси, 180-182-оятлар).

Доктор Оиз Қарнийнинг
"Қалблар тизгини" китобидан

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Аллоҳ таолодан қўрқиш Сабр ҳақида »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase