close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шайтон билан Барсисо қиссаси

Мусулмон биродарлар, шайтоннинг ҳийла-найрангларидан хотиржам бўлмай, унга тайёр туришимиз, ёлғиз Аллохдан ёрдам сўраган ҳолда бутун кучимизни у билан курашга сарфлашимиз лозим.
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло айтадики: "(Улар) худди шайтоннинг ўхшашидирлар. Қайсики, у инсонга: "Кофир бўл”, дейди. Бас, қачонки, (инсон) кофир бўлгач, (шайтон унга): "Мен сендан безорман. Зеро, мен (барча) оламлар Парвардигори - Аллоҳдан қўрқарман", дейди” (Ҳашр сураси, 16-оят).

Мусулмон биродарлар, шайтоннинг ҳийла-найрангларидан хотиржам бўлмай, унга тайёр туришимиз, ёлғиз Аллохдан ёрдам сўраган ҳолда бутун кучимизни у билан курашга сарфлашимиз лозим.
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло айтадики: "(Улар) худди шайтоннинг ўхшашидирлар. Қайсики, у инсонга: "Кофир бўл”, дейди. Бас, қачонки, (инсон) кофир бўлгач, (шайтон унга): "Мен сендан безорман. Зеро, мен (барча) оламлар Парвардигори - Аллоҳдан қўрқарман", дейди” (Ҳашр сураси, 16-оят).
Ибн Жарир ва Ибн Касир айтишларича, бу оят Бани Исроилдан бўлган бир обид ҳақида нозил бўлган. У ибодатхонада яшарди. Тоат-ибодати илмидан ғолиб бўлган эди.
Шайтон минг обиддан кўра бир олимни кўпроқ ёмон кўради. Аллоҳ таоло бандаларини синайди. Ўзи айтганидек: "Одамлар: "Иймон келтирдик”, дейишлари билангина, синалмаган ҳолларида қолдириладилар, деб ўйлайдиларми?!" (Анкабут сураси 2-оят).
Бир куни бу обид ибодатхонасида ўтирганида Бани Исроилдан мужоҳидлар келиб дедилар: "Эй, Барсисо, биз жиҳодга кетяпмиз. Синглимиз эса уйда ёлғиз қоляпти. Уйимиз сизнинг ибодатхонангизга яқиндир. Илтимос, ундан хабар олиб туринг". Барсисо: "Бош устига!” деб рози бўлди.
Шайтон ҳаракатини бошлаб юборди: "Эй Барсисо, бу қизга сен жавобгарсан! Аҳволидан хабар олиб тур. У ўранган аёл бўлса, сенга ҳеч гуноҳ йўқ”. Барсисо ундан хабар олиб турди. Аста-секин қиз билан гаплашди, у билан ёлғиз қолди ва оқибатда зино қилди. Қиз ҳомиладор бўлиб қолди. Шайтон Барсисони васваса қилди: "Агар акалари келиб қолса, сени уриб ўлдиришади, қавминг ичида шарманда бўласан, аёлни ўлдириб, кўмиб қўй". Барсисо аёлни ўлдириб, кўмиб қўйди.
Вақтики, акалари қайтиб келишганида мунофиқларча кўз ёш тўкиб: "Синглингиз тақводор, ибодатли қиз эди, касал бўлиб вафот этди, ўзим жанозасини ўқиб кўмдим", деди. Акалари ишониб, йиғлаб-йиғлаб кетдилар.
Шайтон уларнинг тушига кириб, бўлган воқеани айтиб берди. Йигитлар қабрни очиб, сингиллари ўлдирилганини кўрдилар. Шайтон Барсисога келиб деди: "Сени мендан бошқа ҳеч ким ҳимоя қила олмайди. Менга сажда қилсанг, қутқариб қоламан". Шўрлик Барсисо шайтонга сажда қилиб, кофир бўлди, мужоҳидлар келиб эса, уни ўлдириб, осиб қўйдилар. "(Улар) худди шайтоннинг ўхшашидирлар. Қайсики, у инсонга: "Кофир бўл", дейди. Бас, қачонки, (инсон) кофир бўлгач, (шайтон унга): "Мен сендан безорман. Зеро, мен (барча) оламлар Парвардигори - Аллохдан қўрқарман”, дейди. Бас, иккисининг (шайтон ва кофирнинг) оқибати дўзахга кириб, унда мангу қолишлари бўлди. Золим кимсаларнинг жазоси шудир" (Ҳашр сураси, 16-17-оятлар).
Мусулмон биродарим, Аллоҳга боғланинг, Унга илтижо қилинг, Унинг ҳаққини сақланг, сизни сақлайди.
Унгагина суянинг ва таваккал этинг. Аллоҳга қасам, У сақламаса, ҳеч ким сақлай олмайди.
Аллоҳ таоло айтади: "Эй мўминлар, ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга очиқ душмандир” (Бақара сураси, 208-оят).
"Шайтоннинг изидан” дегани унинг васвасаси, ҳийла-найранги, хаёлга олиб келадиган бузғунчи фикрлари тушунилади.

Доктор Оиз Қарнийнинг
"Қалблар тизгини" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase