Мутахассислар, шунингдек, ҳарбий атамалар ва ҳарбий бўлинмалар номларини ҳам давлат тилига таржима қилишлари лозим. Зулфониеннинг сўзларига қараганда, ҳозирги ҳарбий унвонлар учун муқобил вариантлар устида ишлар экан, экспертлар Ахамонийлар, Сосоний ва Сомонийлар даврига оида қадимий қўлёзмаларни ўргандилар.
"Мутахассислар ҳарбий унвонларнинг тожикча номларини таклиф қилдилар: ефрейтор - радабон, кичик сержант - даставар, сержант - дастаер, катта сержант - дастабон, старшина - сардаста, капитан - садавар, подполковник – лашкарер, полковник – сарлашкар", - деди Зулфониен.
Тил ва атамалар бўйича Қўмитада олий офицерлар таркиби - генерал-майор, генерал-лейтенант ва генерал-полковник унвонлари борасида ҳозирча умумий бир тўхтамга келингани йўқ.
Аввалроқ Тожикистон миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси собиқ раиси, истеъфодаги генерал-полковник Сайдамир Зухуров бу унвонларни тожик тилига ўгиришга зарурат йўқ, чунки дунёнинг кўплаб мамлакатларида айнан генерал сўзи фойдаланилади деб баёнот берганди.
Тожикистонда сержант, капитан ва полковниклар йўқолади
Тожикистон совет давридан қолган ҳарбий унвонларни алмаштиради, деб хабар беради журналистларга республика ҳукумати қошидаги тил ва атамалар бўйича Қўмита бўлими бошлиғи Абдурахим Зулфониен. Аввалроқ ушбу қўмита ҳарбий унвонларнинг тожикча номларини маъқуллаш учун олимлар, тарихчилар ва ҳарбийлардан иборат бўлган махсус гуруҳ ташкил қилганди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси