Модел аввалроқ бундай суратга тушганлиги учун ҳибсга олинганди. Мисрда Мариса қамоққа жўнатилганди, лекин судда ўзини «эси паст, калтафаҳм сайёҳ» сифатида кўрсатгач, суд залидан озод қилинганди. Папеннинг айтишича, у «одамларга дин ва ҳукумат томонидан руҳий қамоқдан озод бўлишга ёрдам бериш»га уринмоқда".
Ижтимоий тармоқларда эса, унинг бу ҳаракатларини оқлаб постлар қўйадиган ўзбек атеистлари ҳам топилмоқда. Улар унинг бу ҳаракатларини жасорат сифатида баҳоламоқда.
Белгиялик модел масжидда авратини очиб, расмга тушди
Белгиялик 25 ёшли модел Мариса Папен дунёнинг турли қисмларида ўзининг беҳаё фотосессиялари билан машҳур. Яқинда бу модел Истанбулга ташриф буюрди ва яна бир марта «яланғоч» фотосессия амалга оширди. Мариса шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари ичида ҳозирги пайтда тарихий музей сифатида очиқ бўлган Ая София жомесини танлади. Қиз қора рангдаги ҳижоб кийиб олган бўлиб, танасининг пастки қисмини яланғочлаш учун кийимини кўтариб расмга тушди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш