close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

БМТда саудиялик журналист ўлимини мустақил тергов қилиш талаб қилинмоқда

Саудиялик журналист Жамол Хашукджининг Истанбул шаҳридаги Саудия Арабистони бош консулхонасида ўлдирилиши бўйича ишни мустақил тергов қилиш зарур. Бу ҳақида БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари Мишель Бачелетнинг баёнотида айтилди, хабар беради Reuters.

Ҳужжатда қайд этилишича, барча далилларни ўрганишда холисликни таъминлаш учун халқаро экспертларни жалб қилиш зарур.
Бачелет шунингдек, Саудия Арабистонини ҳамкорлик қилишга ва журналистнинг танаси жойлашган жой ҳақида ахборотни очиб беришга чақирди.
Унинг сўзларига қараганда, суб-тиббиёт экспертизаси ва мурдани ёриб кўриш «атрофдагиларни ҳайратда қолдирадиган даражада безбет жиноят»ни тергов қилиш учун жўда муҳим элементлар ҳисобланади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase