Бироқ узоқни ўйлайдиган давлат раҳбари ўзи билан видеокамера кўтарган операторни олишни эсдан чиқармаганди, оператор эса президент қандай қилиб навбат кутиб тургани, металлқидиргич остидан ўтгани ва ўз паспортини божхона назорати ходимига топширганини тасвирга олган.
Покистонда фуқаролар билан бирга навбатда турган «оддий одам бўлган президент» ҳақидаги тасвирни кулгига олдилар, хабар берди Pakistan Today.
«Агар бу видеотасвирга олинмаса ва ҳаммага намойиш этилмаса, VIP-шахс ўзини жамоат жойида оддй одамдай тутишидан нима маъно?» – ёзади ижтимоий тармоқда журналист Умар Қурайший. «Мана сизга Янги Покистон – ҳамма нарса камерага ва ҳаммаси камера учун», – деди собиқ ички ишлар вазири Аҳсан Иқбол.
Покистон президентининг риёси
Покистон президенти Исломобод аэропортида текширувдан ўтиш ва рўйхатга олиш жараёни видеотасвири туфайли ижтимоий тармоқларда шов-шувли муҳокамаларга ва пичингларга сабабчи бўлди. Президент Ориф Алвий Покистондан Туркияга учиб кетиши лозим эди. У аэропортда умумий навбатга – оддий фуқаролар билан бир қаторда туришга қарор қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси