Тадбирларда Индонезия, Баҳрайн, Тожикистон, Қирғизистон ва дунёнинг бошқа мамлакатларидан делегатлар иштирок этади. Нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари, балки мусулмонлар учун кийим-бош, косметика, зеб-зийнатлар, туристик ва бошқа маҳсулотлар тақдим этилади", - деди ТАСС мухбирига Россия муфтийлар Кенгаши раисининг муовини Рушан Аббасов.
Унинг таъкидлашича, ҳалол маҳсулотлар истеъмолчиларининг ярми мусулмонлар эмас. "Ҳалол белгиси остидаги маҳсулотлар экологик тоза ва хавфсиз, кўпчилик бунинг қўшимча сифат кўрсаткичи эканлигини тушунади", - деди Аббасов.
Кўргазма доирасида бизнес-ҳамжамияти вакиллари, иқтисодчилар ва муфтийлар Россия ва Яқин Шарқ ўртасидаги савдо муносабатларини, ҳалол маҳсулот стандартларини, товарлар ишлаб чиқариш, сертификатлаш ва илгари суриш масалаларини муҳокама қилади. Кўргазмага ташриф буюрувчилар кулинар-шоуда иштирок этиши, психология, гўзаллик, тиббиёт ва соғлом турмуш тарзи соҳасидаги етакчи мутахассисларнинг маърузаларини тинглаши ҳам мумкин.
Ҳалол кўргазма мусулмон бўлмаганлар орасида қизиқиш уйғотди
Россиядаги ислом ҳалол стандартларига мувофиқ ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар энг йирик кўргазмаси Моcквадаги ВДНХ 75-павильонида 1-4 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. "Бу йилнинг марказий мавзуси - "Россиянинг халқаро бозордаги имконияталри". Moscow Halal Expo 2018 анъанавий равишда Россия муфтийлар Кенгаши, Москва ҳукумати, маҳаллий ва хорижий ташкилотлар кўмагида бўлиб ўтади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси