close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Имом ва унинг оиласи террорчилар томонидан тириклайин ёқиб юборилди

Нигериянинг Борно штатида 200 нафар террорчидан иборат қуролланган гуруҳ бир нечта аҳоли пунктига ҳужум уюштириши оқибатида ўнлаб тинч аҳоли ҳалок бўлди. Кофа қишлоғида қурбонлар орасида имом ва унинг тўрт нафар оила аъзоси ҳам бор бўлиб, уларнинг пешанасига аччиқ қисмат ёзилган экан – Боко Ҳаром (террорчилар гуруҳи) жангарилари имомни ҳам, унинг яқинларини ҳам тириклайин ёқиб юбордилар.

Абба Малумти номли қўшни қишлоқда жангарилар 8 кишини, қочқинлар учун Далори лагерида эса 2 кишини ўлдирди, хабар беради The Whistler. Гувоҳларнинг маълумот беришича, қурбонлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин эди – маҳаллий аҳоли жангарилардан қочиб, ўзини дарёга отган ва уларниг кўпчилиги чўкиб кетган. Хавфсизлик кучлари уларнинг сони бир неча марта кўп бўлган террорчиларга қаршилик кўрсата олмади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase