close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Диний сабабларга кўра армияда хизмат қилмасликка рухсат этилди

Жанубий Корея Олий суди диний сабабларга кўра армияда хизмат қилишдан бош тортишни қонунийлаштирди. Эълон қилинган қарорда, хусусан, қайд этилишича: «диний сабаблар асосида армияда хизмат қилишдан бош тортганлик учун жазолаш конституцияга зид ҳисобланади, чунки шахснинг виждон эркинлигини бузади ва бошқа асосий эркинликларини хавф остига қўяди».

Суд қарори аввалроқ қуролли кучларда хизмат қилишдан бош тортганлиги учун жазоланган 34 яшар мамлакат фуқароси ишини қайта кўриб чиқиш асосида қабул қилинди. У бир ярим йил қамоқ жазосига ҳукм қилинганди, энди эса ундан судланганлик олиб ташланди. Эслатиб ўтамизки, Жанубий Кореяда балоғат ёшига етган ҳар бир эркак миллий қуролли кучларда ҳарбий хизматни ўташга мажбур. Диний сабабларга кўра хизмат қилишдан бош тортиш илгари қамоқ билан жазоланган.  

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase