Мансабдор шахсларнинг айтишича, ушбу талабга риоя қилмаслик "жиддий иммиграция оқибатлари" га (депортация деб ўқишингиз ҳам мумкин) олиб келади.
Илк марта ўтган йили эълон қилинган ва бу ойдан бошлаб кучга кирган ўзгариш АҚШ Президенти Доналд Трампнинг 2017 йилдаги буйруғига биноан, давлат департаменти вакилининг сўзларига кўра, визага мурожаат этувчиларни текширишни талаб қиладиган фармойишидан кейин кузатила бошлади.
Федерал реестр баҳоларига кўра, бу ўзгаришлар ҳар йили АҚШга келадиган тахминан 14 миллион сайёҳ ва 710 000 муҳожирларига таъсир қилади.
Давлат департаментининг расмий вакили, миллий хавфсизлик устувор вазифа эканини ва текширувдан ўтган ҳар бир потенциал саёҳатчига ёки муҳожирга сафарларининг тарихини, оила аъзолари ҳақидаги маълумотни ва олдинги манзилларни рўйхатга олиш кераклигини айтди.
Америка фуқаролик эркинликлари Иттифоқи ушбу таклифга қарши чиқди ва бу саволлар “профиллаш ва камситиш учун етилган муҳит” яратишини айтди.
Аввалроқ, фақат "қайноқ нуқталар"да бўлган одамлар каби қўшимча текширувга муҳтож бўлган номзодлар ушбу маълумотларни узатишлари керак эди.
Маълум қилинишича, дипломатик ва расмий виза олиш учун мурожаат этувчиларнинг айримлари ушбу талабдан озод қилинади.
Янги қоида муҳокамаларида баъзи одамлар талабдан нохуш таъсирларни юмшатишга ҳаракат қилишади ва улар фақат номларни талаб қиладилар, паролларни эмас деб таъкидлайди. Бошқалар "улар пароллари шундоқ ҳам билишади", деб жавоб беришади ва махсус хизматлар учун энг қийин нарса бу ижтимоий тармоқлар аккаунтларини ҳақиқий шахслар билан боғлаш деб айтади. Номларни бериш бу муаммони бартараф этади.
Аслида, бундай талаб узоқ мамлакатларда, шу жумладан, мусулмон мамлакатларда ишламоқда. Бу ижтимоий тармоқларда глобал назорат чораларидан биридир. Яқинда Россияда Хитой чегарачилари томонидан қўлланиладиган яна бир чора - телефон ва ноутбукларни текшириш кенг муҳокама қилинди.
Умуман олганда, сиз АҚШга боришни истайсизми ёки йўқми, бу амалиёт фақат кенгайишига ишониш учун асос бор. Демак, уларнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни тўсатдан ўзлари учун компромат бўлишини истамайдиган барча одамлар тегишли чоралар кўришлари керак.
АҚШда виза олишга давогарлар энди ижтимоий тармоқлардаги номлари рўйхатини тақдим этишга мажбурлар
АҚШ визасини олиш учун миллионлаб мурожаат этувчилар энди ижтимоий тармоқлардаги ўзларининг номларини (профилларини) янги қоидаларга мувофиқ тақдим этишлари керак. Кучайтирилган хавфсизлик чоралари талабнома берувчиларга беш йил давомидаги барча ижтимоий тармоқлардаги номлари, электрон почта манзиллари ва телефон рақамларини тақдим этишни талаб қилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси