close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроил бир кун ичида рекорд миқдорда фаластинликлар уйини бузиб ташлади

БМТ вакилининг сўзларига кўра, 29 апрелда исроилликлар томонидан 2009 йилдан бошлаб ҳисоблаганда фаластинликларнинг энг кўп сонли уйлари бузиб ташланди, деб хабар беради The National. Босиб олинган Шарқий Қуддасда Исроил қўшинлари томонидан бир кун ичида бузиб ташланган фаластинликларнинг уйлари сони 29 апрел куни, 31 та бино бузиб ташланганда энг юқори кўрсаткични ташкил қилди, деди БМТ Яқин Шарқда тинчли жараёни бўйича мувофиқлаштирувчиси.

Хавфсизлик Кенгашида ҳар ой бўлиб ўтадиган брифингда Николай Младенов хабар қилдики, ушбу кўрсаткич БМТ гуманитар фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Бошқармаси (УКГД) 2009 йил бу фаолият устидан назоратни амалга ошира бошлаган пайтдан энг юқори даражага етди.
Жаноб Младенов “Шарқий Қуддусда фаластинликларга тегишли бўлган мулкни Исроил ҳарбийлари томонидан йўқ қилишни зудлик билан тўхтатиш”га чақирди.
Исроил бу ишни фаластинликларни қуриш учун рухсат бермаганлиги сабабли биноларни бузиб ташлаш билан оқлайди. Бироқ, фаластинликларга бундай ҳужжатларни олиш учун амалда имконга эга эмас.
Исроилликлар ва фаластинликлар ўртасидаги тинчлик истиқболи сўнгги ўн йилликлар ичида энг паст даражада.
Шусиз ҳам заиф бўлган низони сиёсий ҳал қилиш имкониятига АҚШнинг узоқ муддатли ваъда қилинган тинчлик режаси яна шубҳа уйғотади. Агар у оммага ошкор этилса, бу Президент Доналд Трампнинг Исроилни қўллаб-қувватлаган қарорларидан кейин содир бўлади.
Оқ уйга кириб келганидан бери жаноб Трамп Исроилнинг АҚШ элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчирди, БМТнинг Фаластин қочқинлар бўйича агентлиги (БАПОР) учун АҚШ томонидан молиялаштиришни тўхтатди ва Исроилнинг ишғол этилган Голан тепалигида суверенитетини тан олди. АҚШ шунингдек, Вашингтондаги Фаластин дипломатик миссиясини ёпди.
Бироқ, ҳафтанинг охирида АҚШ келгуси ой Баҳрайн пойтахтида президент Трампнинг куёви Жаред Кушнер ва АҚШнинг Яқин Шарқдаги махсус вакили Жейсон Гринблатт томонидан ишлаб чиқилган низони тинч йўл билан ҳал қилиш режаси доирасида иқтисодий конференция бўлиб ўтишини маълум қилди.
Жаноб Младенов Манамада режалаштирилган тадбирни олқишлади, аммо икки давлатнинг биргаликда мавжуд бўлиши асосида тартибга солиш  ҳар қандай тинчлик асосида тартибга солишнинг негизи ҳисобланади деган кенг тарқалган халқаро фикрни қўллаб-қувватлади. АҚШ расмийлари, жумладан, жаноб Кушнер, сўнгги ҳафталарда алоҳида ва суверен Фаластин давлатининг ташкил этилиши уларнинг режаларига кирмаслиги ва уларнинг режалари самарали бўлишини таъкидлади.
"Инсонпарварлик ёрдами ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш одамлар учун, шунингдек, музокаралар учун қулайлик яратадиган шароитлар учун жуда муҳим", - деди Младенов. "Бироқ, низонинг ечими асосан сиёсий масала бўлиб қолмоқда".

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase