Суд қарорига кўра, муфтият масжидни беғараз фойдаланишга топширишда ўз мажбуриятларини бажармасдан маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабини бузган. Шартномага кўра, ташкилот вентиляция ва иситишни қайта тиклаши, шунингдек, жанубий-ғарбий томондан кираверишда тамбурда (киришда ўнг ва чап томонда) металл эшикларни қоплаши керак эди.
Суд мажлисида ҳимоячилар юридик шахснинг ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдорлигини тан олдилар.
Петербургда муфтият масжидларга яхши қаралмагани учун жаримага тортилди
Петроград туман суди Жоме масжидига яхши қаралмагани учун муфтий Равил Панчаев бошчилигидаги "Санкт-Петербург мусулмонлари минтақавий бирлашмаси" диний ташкилотини 100 рубл жаримага тортди. Бу ҳақида Санкт-Петербург судларининг қўшма матбуот хизматида хабар қилинди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|